“Зики эски шаҳар” лақаби билан танилган Лутфулла Умаров 6 йилу 2 ой қамоққа ҳукм қилинди. Ўзбекистонда “Долзарб қирқ кунлик” номи берилган оммавий ҳибсга олишлардан 5 ой вақт ўтиб, айни рейдлар доирасида ҳибсга олинган яна бир жиноий авторитет қамоққа ташланди.
Президент 19 апрелда имзолаган фармонга биноан, 2025 йил, 1 январдан Интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.
Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар нархи шу ой бошидан камида 12 фоизга қимматлади. Нархлардаги бундай кўтарилиш дори воситаларига ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилиниши ортидан рўй бермоқда. Ўзбекистонда дори-дармон қимматламоқда. Аптекачилар норози.
Туркистон вилоятининг Зағамбар қишлоғига полиция махсус кучлари кирди. Бу воқеа мактаб ўқувчиси жинсий зўрлангани ҳақидаги хабардан сўнг аҳоли масканида тартибсизлик бошлангани ортидан содир бўлди. Қишлоқда бир нечта машина ва оғилхона ёқиб юборилган.
Россиянинг ракета ҳужумлари Одессада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди. Украина қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский фронтда вазият ёмонлашгани ва Россия жанг майдонида қатор силжишларга эришганини айтди.
Термизлик муаллим президент Шавкат Мирзиёевдан уни ҳақоратлашда айбланиб, қамалган қизига афв сўрамоқда. Cуд унинг 24 ёшли қизи Ситора Бозоровани "Ўзбекистон президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш"да айбдор деб топиб, беш йилу икки ойга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди.
Россия маъмурларининг тожикистонликларга нисбатан муносабатидаги кескин ўзгаришни юрист Ботиржон Шермуҳаммад ва ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга депортасия қилинган блогер Фарҳод Умурзоқов (Темиртирноқ) билан муҳокама қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Экологик вазият барча ҳудудларда ёмонлашаётгани, аҳоли томонидан мутахассислар тахмин қилганидан кўп чиқинди чиқаётганлиги, чиқинди полигонларининг яшаш ҳудудларига яқинлиги, ўша ҳудуд аҳолисига ноқулайлик туғдираётганлиги ҳақида кўп ва хўп айтиляпти.
Юзлаб тожикистонлик муҳожир Россияга киритилмаётир, бир ҳафтадирки улар Россия-Қозоғистон чегарасидаги очиқ майдонда қолмоқда. Бундан ташқари, яна минглаб тожикистонлик Россия аэропортларида қолиб кетган.
25 апрель куни Санкт-Петербургда содир бўлган ёнғинда ўзбекистонлик муҳожир бир неча одамни қутқаришга ёрдам берди. Олимжон Иброҳимовнинг одамларни ёнғиндан олиб чиқаётгани акс этган видео интернетда тарқалиши ортидан Санкт-Петербург туман маъмурияти унга расман миннатдорчилик билдирди.
Ўзганлик Илҳомбек Солиев оиласи билан бирга 20 йилдан бери турли гулларни ўстиради. У қўлидаги ҳар бир гули билан гўё одамлардек суҳбат қуради. Бу ҳунар унга отасидан қолган. У гулларни Ўзган туманидан ташқари қўшни давлатларга ҳам экспорт қилади.
Россия ва Украина бир-бирининг энергетика ва ҳарбий объектларига ҳужум қилганини даъво қилди. Австралия Мудофаа вазири Лвовга бориб, Украинага ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
Давомини ўқинг