Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:29

“Зеромакс”нинг бошлиғи Миродил Жалолов қамалди.


Миродил Жалолов
Миродил Жалолов
Собиқ “Зеромакс” ширкатига яқин манбага кўра, ширкатнинг собиқ бош ижрочи директори Миродил Жалолов бундан тахминан бир ой аввал ҳибсга олинган.

Исми сир қолишини истаган манба Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда “Жалолов Рамазон ойининг сўнгги кунларида уйидан олиб кетилди”, дея таъкидлади.

Айни пайтда, манбанинг айтишича, собиқ “Зеромакс” ширкатининг халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари Ғуломжон Имоназаров ҳибсдан озод этилган.

Имоназаров шу йилнинг май ойида “Зеромакс” ширкатининг Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилиб, барча ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилган пайтда ҳибсга олинган эди.

Президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовга тегишли бўлгани айтиладиган ҳамда Швейцарияда рўйҳатга олиниб, фаолиятини Ўзбекистонда олиб борган “Зеромакс” шрикати асосан нефть, газ ва олтин қазиб олиш билан шуғулланган.
XS
SM
MD
LG