Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:34

"Навоийдаги комбинат инқирозда"


Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Саноқулов ўз ëрдамчилари билан.
Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Саноқулов ўз ëрдамчилари билан.

Навоий кон-металлургия комбинатининг ҳозирги директорининг бошқарув услуби Ўзбекистондаги энг йирик бу комбинат ишчи-хизматчилари орасида норозилик уйғотмоқда¸ дейди бу корхона ишидан яхши хабардор ўзбекистонлик Азиз.

Бўлди етар, Каримов истеъфо берсин¸

дейди 23 март куни Озодликка сим қоққан андижонлик 20 яшар Нормуҳаммад.

- Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга эътирозларим, нима десам бўлади, истеъфосини талаб қилиб чиқдим десам ҳам бўлаверади.

Озодлик: Нимага?

- Айтишади мана 10 миллион ўзбек бошқа давлатда юрибди деб. Тўғрими шу гап? Мана шунча ўзбек бошқа давлатда юрибди. Ўша ëғини эплай олмаяпти Ислом Каримов. Бу ëғини эплай олар. Телевизорда чиқиб олиб у дейди, бу дейди. У одам энди қариб қолди. Энди ўрнини алмаштириш керак. Биз ҳам тўғриси тўйиб кетдик Ислом Каримовдан.

Озодлик: Неча ëшдасиз сиз?

- 20 ëшдаман. Каримов Ўзбекистонга президент бўлганда жуда ëш эдим. Илк президент бўлиб келганда Ўзбекистонга, масалан¸ эсимни бундай таниганимни олсам, мен эсимни таниган пайтимда жуда яхши эди. Йилдан йилга борган сари Ўзбекистон халқи қашшоқлашиб кетаяпти, ночорлашиб кетаяпти. Ҳар томонлама сиқаяпти. Масалан¸ чегаралар очиқ эди. Чегараларни бекитиб ташлади. Чегарадан анча-мунча одамлар товарлар олиб ўтиб сотиб тирикчилик қиларди. Чегараларни бекитиб одамларни ҳар томонлама сиқаяпти бу одам, дейди андижонлик Нормуҳаммад.

Мулкимиз талон-тарож қилинмоқда

Қашқадарёлик 45 яшар тадбиркор ўтган йил декабр ойида дўкони бузилгани, ўрнига янгисини ҳукумат қуриб бермаётгани ҳақда шикоят қилади.

- Мен бозор маъмурияти томонидан етказилган моддий ва маънавий зарар бўйича шикоят ариза билан чиққанман. Ҳеч ким тингламаяпти.

Озодлик: Қанақа шикоят?

- Қарши шаҳар буюм бозор раҳбарияти томонидан давлат мулкига етказилган моддий ва маънавий зарар ҳақида, талон-тарожлик шикоятлари бўйича чиққанманда.

Озодлик: Сизга қанақа зарар келтирилди?

- Бизларга жой бермаган. Жой ҳам бермади, бизни тингламайдиям. Бизлар билан ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ.

Озодлик: Сизга етказилган зарар миқдори қанча?

- Менга зарари керакмас. Бозордан 150 миллион атрофидаги бешта айвон талон-тарож бўлди. Минглаб тадбиркорлар ололмай қолди ўрин.

Озодлик: Шартномада “йиқилгандан кейин ўрин берилади” деб кўрсатилганми? Асословчи ҳужжатлар борми?

- Булар “Уч йил тўлиқ документ қилганларга берамиз” деди. Кўпчилиги ошна-оғайнигарчилик, таниш-билишчилик бўлиб кетди.

Озодлик: Кимларга мурожаат қилдингиз шикоят билан?

- Ўзбекистон республикаси Бош прокурори Рашид Қодировга.

Озодлик: Жавоб қанақа бўлди?

- Жавоб шаҳарга буюраяпти, лекин Қарши шаҳар прокуратурасининг терговчиси Фахриддин Муродов ишни ëпишга ҳаракат қилаяпти, дейди қашқадарёлик 45 яшар тадбиркор

Навоий кон-металлургия комбинати янги раҳбаридан ходимлар норози¸

дейди ўзини Азиз деб таништирган йигит.

- Мен Азизжон бўламан. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида мен қаерданлигимни айтиб ўтирмай. Озодлик билан боғланган одамларнинг кўпи яхши бўлмай қолаяпти. Ўзбекистон республикаси олтин ишлаб чиқариш, уран бўйича иккига бўлинганда. СССР пайтида учта эди. Шароф Рашидов ташаббуси билан “Ўзбек олтин” уюшмаси йўқ қилиб юборилди. Яъни Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатига ва Навоий ком металлургия комнбинатига қўшиб юборилди. Навоий кон металлургия комбинатининг бош директори Санақулов учинчида. Биринчиси арман, иккинчиси рус киши. Кучеров фақат давлатга хиëнат қилдида. Халққа жуда ҳам яхши иш қилди. Ойликлар ўз вақтида бериларди. Санақулов бўлгандан кейин 70 минг кишилик норозиликка олиб келди.

Давлат қаëққа қараяпти? Нима учун бу одамни қўйганига мен ҳайрон қоламанда. Ахир бу одам бугунги кунда буткул ташкилотни издан чиқарди. Ўзининг ихтиëридаги учинчи автобазани сотиб юборди. Махсус 27-поликлиника бор эди. Буни Навоий вилояти ҳокимлигига қарашли соғлиқни сақлаш бошқармасига ўтказиб юбораяпти. Бу ер тўртта бошқармадан иборатда. Восточний Учқудуқ, Централний Зарафшон, Бешинчи кон бошқармаси Бухоро вилоятида. Жанубий кон бошқармасига ўзининг гумаштасини олиб келиб қўйди Олмалиқдан ҳайдалиб кетган. Самарқанддаги олтин конига Ибрагимов Бахтиëр деган битта шахсни қўйган. Маданиятсиз, ўта қўпол, сўконғич, уронғич одам. Ҳамма ўзининг оғайни, қариндошларини олиб келиб тиқди. Ҳалоллик деган нарса умуман йўқда бу ерда. Бирор нарса гапириш мумкин эмас. Гапирган одам репрессия бўлади.

Озодлик: Шу заводда ишлайсизми сиз?

- Йўқ, мен шу системани яхши биламан, дейди қаердан эканлиги сир қолишини лозим кўрган суҳбатдош.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:02 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG