Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:53

Ўзбекистонда ҳайит намозларига болалар қўйилмади


Ўзбекистон қишлоқларида бу йил ҳам ҳайит намозлари болаларсиз ўқилди. Аксар қишлоқлардаги масжидларда ҳайит намози ўқишга рухсат берилмади. Манбаларимизга кўра, фақат давлат рўйхатидан ўтган масжидлардагина жамоат бўлиб намоз ўқишга рухсат этилган.

"Тошкент масжидларига намозхонлар сиғмади"

9 август эрталабки соат 6:00 да Ўзбекистоннинг бош жоме масжиди Ҳастимомда Ийдул-Фитр- Рамазон ҳайити намози жамоат бўлиб ўқилди.

Тошкентнинг Ҳамза туманида яшовчи Абдуқаҳҳор Мусаев эса Ибн Абду Бакир масжидида ҳайит намозини ўқиди.

Абдуқаҳҳор акага кўра, бу йил масжидга келган намозхонлар сони олдинги йилга нисбатан анча кўп бўлган.

- Одам жуда кўп бўлди. Ўтган йилгига қараганда кўп. Ўтган йил бунча бўлмаган эди. Мачитга 500 тача сиғади. Кўчалар ҳам тўлди. Кечқурун милиция келиб бекитган кўчаларни. Автобуслар юрадиган катта трасса. Шу ерлар ҳам тўлди. Милиция ҳамма ëқда. Хавфсизликни таъминлаб юришди. Тинч ўтди.

Озодлик: Болалар киритилдими?

- Бор, болалар ҳам бор. Ҳайитку бу. Майда болалар эмас-у, шу 14-15 яшар болалар бор, дейди Абдуқаҳҳор ака.

Абдуқаҳҳор ака билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин:


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00
Бевосита линк



"Вилоят масжидларига болалар киритилмади"

Ўзбекистон вилоятларидаги масжидларда ҳам ҳайит намози адо этилди.

Фарғонадаги манбамизга кўра, вилоятда ҳайит намозлари фақат давлат рўйхатидан ўтган масжидлардагина ўқилган. Аксар қишлоқлардаги рўйхатдан ўтмаган масжидларда ҳайит намози ўқишга рухсат берилмаган.

"Ҳайит куни деярли ҳеч қандай чеклов бўлмади. Фақат ҳайит намозларига вояга етмаган болаларнинг киришига рухсат берилмади", деб хабар қилди фарғоналик манбамиз.

Бу йилги ҳайит ҳам "келин салом"сиз ўтаяпти

Тошкент шаҳри ва вилоятида йиллар давомида урф бўлиб келган келинларнинг “Ҳайит саломи” бу йил ҳам ўтказилмаяпти.

Тошкентдан олинган маълумотга кўра, маҳаллаларда янги тушган келинларнинг
ушбу тадбири нишонланмаган.

Маҳалла қўмиталари фаолларига кўра, келинларга "Ҳайит салом" ўрнига кино ёки театрга тушиш, дам олиш масканларига бориш тавсия қилинаяпти.

Анъанага кўра, янги келинлар Рамазон ҳайитида уч кун, Қурбон ҳайитда эса бир кун дастурхон безаб меҳмон кутишар эди. Келинлар маҳалла-куйда яшовчи хотин-қизлар, болалар, қариндошларга "келин салом" қилиб, уларни меҳмон қиларди. Кейинги пайтларда қуда тараф ҳайитда 40 та тоғорада пишириқ юбориш одати ҳам шаклланаётган эди.

Ўтган йилдан бошлаб келинларнинг "Ҳайит саломи"ни ўтказиш тақиқланаяпти.

9 август Рамазон ҳайитига тўғри келгани учун президент фармони билан дам олиш куни деб эълон қилинган.

Ҳайит арафасида 1183 нафар ўзбекистонлик Умра зиёратига бориб келди.

Ўзбекистонда Рамазон ва Қурбон ҳайити 1992 йилдан бошлаб, расман байрам сифатида нишонлаб келинади.
XS
SM
MD
LG