Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:13

Истанбулда Андижон фожиасининг 9 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди


11 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги "Боғларбоши" Когресс залида Андижонда рўй берган қонли воқеаларнинг 9 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Йиғилиш қатнашчилар тоталитар режимларнинг табиати ва халқларнинг бундай режимларга қайси йуллар билан куршиши кераклиги ҳақида фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Халқ ҳаракати ташкил қилган тадбир иштирокчилари Андижон фожиаси унутилишига йўл қўйилмаслигини алоҳида таъкидладилар.

2005 йил 13 май куни Андижоннинг Бобур майдонида содир бўлган қонли воқеаларда, расмий маълумотларга кўра, 180 киши ҳалок бўлган.

Мустақил манбалар эса фожеа қурбонлари сони бундан бир неча баробар кўп бўлганини таъкидлайди.

Бобур майдонидаги қонли фожеадан кейин халқаро жамоатчилик ўзбек расмийларидан Андижон воқеалари бўйича мустақил текширув ўтказишни талаб қилган, бироқ бу талаб расмий Тошкент томонидан рад этилган.
XS
SM
MD
LG