Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:41

Самарқанд шаҳрида уч талаба ис газидан заҳарланиб ўлди


Жорий йилда Хитойга 10 миллиард кубометр газ сотишини билдирган Ўзбекистонда аксар аҳоли 2015 йил қишидан омон чиқиш учун мана шундай қўлбола печка ëқиб исинишга мажбур.
Жорий йилда Хитойга 10 миллиард кубометр газ сотишини билдирган Ўзбекистонда аксар аҳоли 2015 йил қишидан омон чиқиш учун мана шундай қўлбола печка ëқиб исинишга мажбур.

Самарқанд Архитектура ва қурилиш институтининг икки талабаси ва бир лицей ўқувчиси ижара ҳовлида ис газидан заҳарланиб ўлди. Айни ҳовлининг бошқа бир хонасини ижарага олган яна уч талабанинг кома ҳолатида касалхонада экани айтилмоқда. Озодлик манбаларига кўра¸ Улуғбек маҳалласида содир бўлган бу фожиа юзасидан дастлабки суриштирув олиб борилмоқда.

Озодликнинг Самарқанддаги манбаларига кўра¸ 29 ноябрь тунда ис газидан заҳарланиб ўлган 24 яшар Ўткир Ғаниев ва Тоҳир Розиқовлар Самарқанд Архитектура ва қурилиш институти қошидаги Қурилиш факультетининг 1-курс талабаси бўлган.

Бу икки талаба Самарқанд Қишлоқ хўжалик институти қошидаги 2-сон академик лицей ўқувчиси билан бирга хусусий ҳовлида бир хонада ижарада яшашган.

Фожиа тафсилотларидан хабардор манбанинг айтишича¸ олти нафар ўғил бола би хонадонни ижарага олиб яшаб келган.

- 29 ноябрь куни улар уйни иситиш учун печкани ëқишган ва ухлашган. Печка мўриси тиқилиб қолгани сабаб тунда олов ўчган ва печкалик хонада ухлаган уч бола ис газидан бўғилиб ўлган¸ қўшни хонадагилар эртасига чалажон ҳолда топилган. Ҳозир улар касалахонада дўхтирлар назоратида¸ дейди Озодликка бу фожиа тафсилотларини билдирган манба.

Самарқанд Архитектура ва қурилиш институти расмийлари шундай фожиа бўлганини тасдиқлади ва иккала талабанинг ҳам ис газидан ўлгани ҳақида тиббий экспертиза хулоса берганини билдирди.

Марҳумлар оиласи¸ айтилишича¸ фарзандларининг ис газидан ўлгани ҳақидаги расмий хулосага эътироз билдирмаган.

Айни пайтда Озодликка маълум бўлишича¸ талабаларни ижарага қўйган хонадон эгалари¸ қолаверса¸ институт расмийлари ҳам тергов-текширув жараëнида савол-жавоб қилинмоқда.

Архитектура ва қурилиш институти талабаларидан бирига кўра¸ бу фожиа содир бўлгандан бери институтга тинимсиз қатнаëтган Ëнғин хавфсизлиги¸ милиция ва тибииëт ходимлари талабаларга қишдан омон чиқиш учун зарур хавфсизлик қоидаларини такрорламоқда.

Ўзбекистонда¸ айниқса¸ қиш фаслида ниҳоятда кескинлашиб бораëтган энергетик бўҳрон туфайли мамлакат бўйлаб хусусий ҳовлилар табиий газдан узиб қўйилган.

Оқибатда¸ қишдан чиқиш учун эски печкалар ва ўтин-кўмирга куни қолган ўзбекистонликлар орасида ҳар йили ис газидан¸ қўлбола газ мосламаси портлашидан нобуд бўлаëтганлар сони ошиб бормоқда.

2015 йил давомида Озодлик камида беш одамнинг ис газидан заҳарланиб ўлгани тафсилотларини ўрганган эди.

Хусусан¸ Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги Tиббиёт коллежининг 1-курс ўқувчиси 17 ёшли Марҳабо Баҳринова 5 март куни ижарада яшайдиган уйининг ҳаммомида ис газидан заҳарланиб вафот этди.

5 февраль куни эса Самарқанд вилояти Иштихон туманининг Файзобод қишлоғида истиқомат қилган ёш келин-куёв никоҳ тўйидан икки кун ўтганидан сўнг ис газидан заҳарланиб ўлган эди.

Шунингдек¸ жорий йил февралида булунғурлик Шарофат Бегимқулова ва унинг 19 ёшли қизи ҳам ис газидан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмган эди.

XS
SM
MD
LG