Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:19

 GM Uzbekistan Қозоғистонга R2 сотишни бошлади


GM Uzbekistan ширкати Ravon русумидаги R2 автомобилларини Қозоғистонда сотишни бошлади.

Расмий хабарга кўра, 25 июль куни R2 машинасининг дастлабки партияси Олмаотага етказилган.

Маҳаллий матбуотнинг ëзишича¸ айни пайтда Қозоғистон бозорига Chevrolet Aveo моделининг ўзгартирилган кўриниши бўлган янги Nexia R3 модели ҳам киритилмоқда.

General Motors автомобиллари ичида R3 "Эра-Глонасс" (аварияли вазиятларда фавқулодда жавоб қайтариш тизими) модули сертификатига эга бўлган биринчи модель ҳисобланмоқда.

Жорий ойда Ravon русумидаги машиналарни Украинага етказиш ҳам режаланмоқда.

Россияга май ойида автомобилларни етказиб беришдаги тажрибалар ҳисобга олинган ҳолда компания логистика ва етказиб беришни такомиллаштириш учун бир қатор чораларни қўллади, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG