Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:40

Ўзбекистон президенти касал бўлса ваколат кимга ўтади?


Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев
Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг касаллиги расман Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси тарафидан эълон қилингани ортидан Каримовнинг кенжа қизи Лола Тиллаева ўз отасининг "миясига қон қуйилганлигини " билдирди.

Ўзбекистон президенти ўз ваколатини адо қила олмаган тақдирда бу вазифани қонун бўйича ким бажаради деган саволни кун тартибига чиқмоқда?

Бу холат Ўзбекистон Конституциянинг 96-моддасида малакаланган.

Бу моддага кўра “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади”

Конституция талабига кўра¸ ўшандан кейин “уч ой муддат ичида, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови” ўтказилиши лозим.

Конституциянинг 96-моддаси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелда ўзгартирилган.

"Дастлабки таҳрирда бу модда қуйидагича белгиланган эди: “Ўзбекистон республикасининг президенти бетоблиги сабабли ўз вазифасини бажара олмаслиги Ўзбекистон республикаси Олий мажлисининг палаталари қўшма қарорига кўра тузилган давлат тиббий комиссиссияси хулосаси билан тасдиқланган такдирда ўн кун муддат ичида палаталарнинг қўшма фавқулодда йиғилишида депутатлар, сенаторлар орасидан уч ойгача бўлган муддатга Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси сайланади. Бу ҳолда уч ой муддат ичида Ўзбекистон республикаси президентининг умумхалқ сайлови ўтказилиши шарт.”

2011 йилги ўзгариш киритилган конституциянинг 96-моддасига кўра¸ Ўзбекистон раҳбарлиги шу кунларда сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев зиммасига ўтиши лозим.

Ниғматилла Йўлдошев 2015 йилда Сенат раиси этиб сайланган эди.

Ўзбекистон Сенатидаги манбаларнинг айтишича¸ 29 август куни Ниғматилла Йўлдошев иштирокида йиғилиш ўтказилган аммо бу йиғилишда Йўлдошевнинг “Вақтинча раҳбар бўлиш масаласи кун тартибида бўлмаган”

Ниғматилла Йўлдошев ким ?

Адлия вазирлиги сайтида келтирилган маълумотга кўра, Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович 1962 йил 5 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос.

1985 йилда Тошкент Давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1986 йилда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар прокуратурасининг катта терговчиси стажёрлигидан бошлаган.

1987-1991 йилларда Олмалиқ шаҳар прокуратурасининг катта терговчиси, 1991-1993 йилларда Тошкент шаҳар Юнусобод туман прокуратурасининг терговчиси, 1993-1994 йилларда Тошкент шаҳар прокуратурасининг катта терговчиси, 1994-1999 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори, 1999-2000 йилларда Бош прокуратура Бош тергов бошқармасининг ташкилий-услубий бўлими бошлиғи, 2000-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички хавфсизликни таъминлаш инспекциясининг бошлиғи, 2003-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг етакчи инспектори, 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи, 2008-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.06.2011 йилдаги ПФ-4323-сон Фармони билан Н.Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири этиб тайинланди.

2015 йил 20 январда Президент Фармони билан Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси этиб тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG