Ўзбекистонда президентликка номзодларни илгари суриш 30 сентябрдан бошланиб, 20 октябрда тугайди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Абдусаломов журналистларга маълум қилди.
Президентлик сайловлари эса 4 декабрь кунига белгиланган.
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрда вафот этган эди. У ўзи туғилган Самарқанд шаҳрида дафн этилди.
Ўзбекистон парламентининг қуйи ва юқори палаталари 8 сентябрда қўшма мажлис ўтказиб, муваққат президент этиб мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевни тайинлади.