Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:30

Наманганда виза учун пора олган ИИБ ходими 8 йилга қамалди


Хоразмда фермерларга аталган минерал ўғитларни талон-тарож қилган жиноий гуруҳ фош этилди. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари мамлакатда ажрашишлар кўпайиб кетгани сабабини маълум қилди. Жорий ҳафта маҳаллий матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Бухоро прокурорини Республика Бош прокурори ўринбосари этиб тайинлади

Uzbekistan -Article newspaper
Uzbekistan -Article newspaper

2014 йилдан ҳозиргача Бухоро вилоят прокурори бўлиб келган Муротжон Азимов Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди.

“Ҳуқуқ” нашри хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги фармонни жорий 14 сентябрда имзолаган.

Қайд этилишича, 1976 йили Қашқадарёда туғилган М.Азимов узоқ йиллар прокуратура идоралари ҳамда Ўзбекистон Президенти Девонида фаолият юритган.

Хоразмда фермерларга аталган минерал ўғитларни талон-тарож қилган жиноий гуруҳ фош этилди

“Қишлоққурилишкимё” акциядорлик жамиятининг Янгибозор тумани филиали раҳбари ва масъул ходимлари фермерларга тарқатилиши зарур бўлган катта миқдордаги минерал ўғитни талон-тарож қилгани фош этилди (“Даракчи”, 15 сентябрь).

Филиал раҳбари Сотимбой Сотимов бошчилигидаги жиноий гуруҳ фермерларга тарқатилиши белгиланган минерал ўғитни ҳужжатларни сохталаштириб, нақд пулга сотган.

Шу тариқа 2013-2014 йилларда амалга оширилган ўнлаб операциялардан кейин 543 миллион сўм ўмарилиб, бу пулга уй, машина ва бошқа техникалар сотиб олинган.

Бундан ташқари, 579 миллион, 46 миллион, 219 миллион, 129 миллион, 83 миллион ва 225 миллион сўмлик минерал ўғит талон-тарож этилган. 2014 йилнинг октябрида филиал фаолиятини туман солиқ инспекцияси бўлими бошлиғи Сардор Рўзметов текшириб, бир қанча қонунбузарликларни аниқлаган. Аммо солиқ идораси мансабдори С.Рўзметов 3500 доллар пора эвазига камчиликлардан кўз юмган.

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди ушбу жиноий ишга дахлдор 16 нафар судланувчига озодликдан маҳрум этиш, 19 нафар судланувчига эса ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаган.

Бош вазири ўринбосари Э.Боситхонова: Ажрашишлар сабаби етишмовчилик эмас

Ўзбекистонда кейинги йилларда ажрашишлар миқдори сезиларли кўпайган (“Оила даврасида”, 15 сентябрь).

Масалан, 2001 йилда 15,7 та никоҳ ажрими қайд этилган бўлса, 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 29,6 мингтага етган. “Ҳозирда юз бераётган ажримларга иқтисодий муаммолар, етишмовчиликлар эмас, маънавий бўшлиқлар сабаб бўляпти.

Оилалардаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, муносабатлардаги тушунмовчиликлар кўп ҳолларда бу мустаҳкам қўрғоннинг бузилишига олиб келмоқда” деган Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова вазиятни шарҳлаб.

Маълумотларга қараганда, 2016 йилнинг январь-июнь ойларида 92,4 мингта никоҳ ва 14,8 мингта ажрашиш рўйхатга олинган.

Наманганда виза учун пора олган ИИБ ходими 8 йилга қамалди

Uzbekistan -Article newspaper
Uzbekistan -Article newspaper

Наманган вилояти ИИБ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходими порахўрлиги ва ҳамда катта миқдордаги маблағни талон-тарож этгани учун 8 йилга озодликдан маҳрум этилди (“Ҳуқуқ”, 15 сентябрь).

Исми ошкор этилмаган ИИБ расмийси мансабини суиистеъмол қилиб, одамлардан пора олиб келган.

Масалан, Жанубий Кореяга кетиш учун ички виза олишни сўраб ариза топширган аёлдан визани тезлаштириб бериш ваъдаси билан 100 доллар ҳамда 100 минг сўм пора олган.

Қолаверса, ИИБ ходими фуқаролардан ундирилган давлат божларини талон-тарож қилган. Қайд этилишича, ушбу жиноий иш бўйича ИИБ ходимининг шериклари ҳам жазога тортилган.

XS
SM
MD
LG