Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:47

“Қўрқмаслар” гуруҳи: Ўзбекистонда тиббиётчилар ва ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш авжида


Жорий йилнинг 16 сентябридан 18 сентябригача ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолларидан иборат “Қўрқмаслар” гуруҳи Тошкент вилоятининг бир неча туманида бюджет ташкилоти ходимларининг пахта теримига мажбурий жалб қилиниши юзасидан мониторинг ўтказди.

Гуруҳ вакили Малоҳат Эшонқуловага кўра, Тошкент вилоятининг Чиноз, Янгийўл, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманларида дала ишларига жалб қилинган тиббиётчилар ғайриинсоний шарт-шароитларда пахта термоқда.

Журналист ва ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқулова.
Журналист ва ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқулова.

Эшонқулова билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Малоҳат Эшонқулова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:54 0:00
Бевосита линк

“Қўрқмаслар” гуруҳи фаоллари далаларга ҳайдалаётган ўзбекистонлик тиббиётчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ниятидалар ҳамда бюджет ташкилотлари ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилаётган ўзбек расмийларини жавобгарликка тортиш масаласида халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўрамоқдалар.

XS
SM
MD
LG