Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:16

Андижонда чиройли номер учун пул талаб қилган 8 милиция ходими қўлга олинди


Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ва ҳайдовчиси билан бирга яна олти нафар милиция ходими пора олганликда айбланиб, ҳибсга олинди.

Озодликка Андижон вилоят прокуртурасидаги манбанинг бугун маълум қилишича, 16 сентябрь куни аввалига 1 нафар кейин эса яна 7 нафар ички ишлар ходими қўлига кишан солиб вилоят МХХ тергов изоляторига олиб кетилган:

- Бу 8 ходим (Озодлик радиосида учларнинг исм-фамилиялари мавжуд¸ аммо айбсизлик презумпцияси боис ошкор қилинмайди - таҳр.) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси (Пора бериш) ҳамда 212- моддаси (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) ва ҳизмат вазифасини суиистеъмол қилиш бўйича айбланмоқда¸ деди манба.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига яқин манбанинг айтишича, воқеа машина олди-сотдисини расмийлаштириш билан боғлиқ коррупцион ҳаракатларнинг бир эпизодидир:

- Машина олди-сотдиси Андижон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида расмийлаштирилган пайтда харидор машинадаги чиройли номерни сақлаб қолиш истагини билдирган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ҳайдовчиси 400 доллар эвазига бу ишни бажаришни ваъда қилди. Пул берилаëтган пайтда МХХ босган. Кейин Бошқарма бошлиғи ва яна олти ходим қўлига кишан солиб олиб кетилди. Ҳозир улар сўроқ беряпти. Суд ҳали бошланмади¸ деди манба.

Манбанинг айтишича “Андижон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидаги уюшган жиноий гуруҳ чиройли номерларни 1000 долларгача нарҳда сотиш билан” шуғулланишган.

Андижон вилоят прокуртурасидаги манбанинг айтишича, Андижон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида август ойида ҳам коррупцияга қарши тадбирлар доирасида рейд ўтказилган:

- 8 август куни Андижон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида қора ниқобли хавфсизлик хизмати ходимлари рейд ўтказган. Рейд пайти бошқарманинг автотранспорт воситалари техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидалари ва меъёрларига амал қилишни назорат қилиш бўлимининг бир қанча ходими иш жойидан қўлига кишан солинган ҳолда олиб кетилган.

​Озодлик манбасига кўра, ҳибсга олинган бу инспекторлар ҳам "порахўрлик, жумладан, қоидабузарлардан олинган жарима пулларини талон-тарож қилганлик, жариманинг учдан икки қисми миқдорида қоидабузарлардан пора олганликда" айбланмоқда.

Facebookдаги “Водители Ташкента” гуруҳи блоггерининг таъкидича Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг ҳайдовчилардан пора олишлари одатий холга айланган”

2013 йилда Ўзбекистон Ички ишлар вазири этиб тайинланган Адҳам Аҳмадбоев милициядаги порахўрликка қарши аёвсиз курашишни ваъда қилган эди.

Бу гап айтилганидан бери ўтган 3 йил мобайнида Ўзбекистонда ўнлаб милиционерлар пора билан қўлга олинди.

Андижонда 8 нафар милиционер қўлга олинган 16 сентябрь куни Наманган вилояти ИИБ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходими порахўрлиги ва ҳамда катта миқдордаги маблағни талон-тарож этгани учун 8 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Республика ИИВ органи бўлган “Ҳуқуқ” газетасининг ëзишича ўтган йили Жиззах тумани ички ишлар бўлими инспекторлари Акбар Норматов ва Рустам Ўроловлар пора олганликда айбланиб 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.

XS
SM
MD
LG