Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:44

Президент Мирзиёев прокуратура иш услубини "яроқсиз" деб атади


Президент Мирзиёев Ўзбекистон прокуратурасини "репрессия органи" деб атади ва бу тизимнинг "яроқсиз" бўлиб қолганини айтди. "Прокуратура фақат жазолайдиган репрессия органи бўлиб қолмаслиги, аксинча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ҳимоя қиладиган тизимга айланиши зарур" деб таъкидлади у. Президентга кўра, бундай "яроқсиз" иш услуби йиллар давомида шакилланиб келган.


7 январ куни Ўзбекистон прокуратура тизими ходимлари билан учрашган президент Шавкат Мирзиёев уларнинг иши келгусида рейтинг асосида баҳоланишини маълум қилди. Шунингдек, президент "мустабид тузум даврида фақат қораловчи, айбловчи" бўлиб ном чиқарган прокурорлар зиммасига "ҳимоячи" номини олиш вазифасини юклади.

Учрашув Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги қонунига мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгилангани муносабати билан байрам арафасида ўтказилди.​

Учрашувда нуқт сўзлаган президент бу йилдан бошлаб, республикадаги прокуратура ходимларининг иши рейтинг асосида баҳолаш тизими орқали назорат қилинишини айтган:

"2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади. Бундан ташқари, вилоятларда прокурорларнинг ишига қараб ойлик рейтинги тузиб борилади. Уларнинг фаолиятига рейтинг натижалари асосида баҳо берилади", деб таъкидлади президент Мирзиёев.

Прокуратура органи ходими томонидан "қабул қилинаётган ҳар бир қарор замирида инсон тақдири туриши"ни алоҳида урғулаган президент Мирзиёев ўзининг Виртуал қабулхонасига тушган мурожаатларнинг талайгинаси прокуратура ходимлари устидан эканини айтди:

"Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига фуқаролардан 311 минг мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар орасида прокуратура соҳасига тегишлилари ҳам талайгина", дер экан президент Мирзиёев: "Одамлар ҳамма нарсага чидаши мумкин, адолатсизликка чидай олмайди", деб таъкидлади.

Дарвоқе, айнан шу жумлани марҳум президент Ислом Каримов прокуратура ва милиция ишини танқид қилган нутқида тилга олган эди: "Бизнинг халқимиз ҳар қандай қийинчиликка дош бериши мумкин, аммо адолатсизликка чидай олмайди".

Бу гал ҳам марҳум президент номини алоҳида эҳтиром билан тилга олган Шавкат Мирзиёев орган ходимларидан биронта ҳам мурожаат эътибордан четда қолдирмасликни талаб қилди.

XS
SM
MD
LG