Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:32

Анадолу: Абдулқодир Машарипов Қўқон шаҳридан, ватанини олти йил аввал тарк этган


Янги йилнинг илк куни Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирган Абдулқодир Машарипов Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳридан ва у ўз ватанини олти йил аввал тарк этган.

Бу ҳақда Туркиянинг "Анадолу" агентлиги хабар қилди. Хабарга кўра, у 2011 йилда Ўзбекистондан Афғонистонга ўтган ва шундан кейин ортга қайтмаган.

Ушбу шахс террорчилик гуруҳига аъзолиги туфайли Ўзбекистонда қидирувдаги шахслар рўйхатида ҳам бўлган.

Ўзбекистон хавфсизлик хизмати вакиллари Туркия томони билан Абдулқодир Машарипов иши бўйича яқин алоқада экани, террорчининг ҳаракати бўйича терговда мавжуд маълумотларни тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди.

Машарипов Туркияга 2016 йил январида ноқонуний келган. Ҳужум содир бўлган куни унинг Кўнё шаҳридан Истанбулга етиб келгани айтилганди.

Турк матбуотининг хабарларига кўра, Кўнёда Машарипов аёли ва икки фарзанди билан яшаган. Reina тунги клубига ҳужум учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олганди.

Ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган, 40 одам яраланган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти хориж фуқароларидир.

XS
SM
MD
LG