Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:25

Ўзбекистонда 2 кунлик Наврўзолди ҳашари бошланди


Ҳашарчи ёшлар: "Тезроқ ўтсайди вақт..." 2017 йил, 11 март.
Ҳашарчи ёшлар: "Тезроқ ўтсайди вақт..." 2017 йил, 11 март.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан 11 март куни Ўзбекистонда анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари бошланди. Ҳашар 12 март, якшанба куни давом этади.

"Ҳашар давомида маҳаллалалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли ва хусусий уйлар атрофлари, гузарлар, майдонлар, зиёратгоҳлар, кўчалар, тротуарлар, ариқлар ва болалар майдончалари ободонлаштирилади ва тозаланади. Маҳалла ва аҳоли яшайдиган даҳаларда гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, бўш турган жойларда яшил ҳудудлар ташкил қилинади", дейилган маҳаллий нашрларнинг бу ҳақдаги хабарида.

Бу кетмонлар ҳаммага етармикан ё ошиб қолармикан? 2017, 11 март.
Бу кетмонлар ҳаммага етармикан ё ошиб қолармикан? 2017, 11 март.

Ҳашарнинг биринчи кунида Озодлик жойларда ҳашарда қатнашаётган тингловчилари билан боғланди.

Фарғоналик исми сир қолишини илтимос қилган почта хизматчисининг айтишича, унинг ҳамкасблари бугун ўз ишхонаси атрофини супуриб-сидирди, дарахтларни оқлади.

Қашқадарёнинг Касби туманида яшайдиган пенсионернинг, Чироқчи туманида яшайдиган фермернинг айтишича, улар яшаб турган ҳудудларда маҳаллий матбуотнинг ҳашарга оид хабарларида айтиладиган кўтаринкилик сезилмайди. Ҳамма ўз иши билан банд.

Ўзбекистонда умумхалқ ҳашарлари одатга кўра ҳар йили 21 март куни нишонланадиган Наврўз байрами ҳамда 1 сентябрь – Мустақиллик куни олдидан ўтказилади.

Ҳашарга чиқдингми? Ҳа, чиқдим... 2017, 11 март.
Ҳашарга чиқдингми? Ҳа, чиқдим... 2017, 11 март.

Ҳар йили ўтказиладиган ҳашарлардан келиб тушадиган маблағлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, кам таъминланган оилалар, ногиронлар, етимлар ва ёлғиз қарияларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга сарфланиши, шунингдек, бу маблағлар Давлат дастурларига ва бошқа ижтимоий-аҳамиятли дастурларга, ўз-ўзини бошқариш органларини қўллаб-қувватлашга ҳам йўналтирилиши айтилади.

Ҳашар давомида қилинадиган ишларни бу ишлар бевосита хизмат вазифаси бўлган бўлган корхоналар нима учун ўз вақтида қилмайди, деган ҳақли савол ҳар йили жавобсиз қолади.

XS
SM
MD
LG