Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:05

Туркияда аёлларни фоҳишаликка мажбурлаган ўзбек аёли бошлиқ гуруҳ ушланди


Турк полицияси бир вақтнинг ўзида 76 та манзилда рейдлар ўтказди. Суратда: полиция ходимлари рейд давомида ушланган аёллардан бирини олиб кетмоқда.
Турк полицияси бир вақтнинг ўзида 76 та манзилда рейдлар ўтказди. Суратда: полиция ходимлари рейд давомида ушланган аёллардан бирини олиб кетмоқда.

Турк матбуотининг хабар беришича, бу мамлакат полицияси 18 март куни Истанбул ва Кожаэли шаҳарларида бир вақтнинг ўзида 76 та манзилда рейд ўтказиб, хориждан келтирилган аёлларни фоҳишалик қилишга мажбурлагани иддао қилинган 19 кишини ҳибсга олди.

Полиция бу амалиётлар 2 ой давом этган кузатувлар ортидан ўтказилганини билдирди. Рейдлар давомида фоҳишаликка мажбурланган 21 нафар аёл қутқарилгани хабар қилинди.

Истанбул полицияси навбатчисининг Озодликка маълум қилишича, мамлакат бўйлаб фоҳишахоналарга эгалик қилган гуруҳга Ўзбекистон ватандоши бўлган М. Ш. (исми Озодликка маълум) бошчилик қилган.

Полицияга кўра, кузатувлар бошланишидан кўп ўтмай, 36 яшар М. Ш. 7 февралда Тошкентга қайтаётган пайтда Отатурк халқаро аэропортида қўлга олинган.

Бу воқеа ортидан Туркия Ички ишлар вазирлиги Аҳлоқ Бюроси гуруҳнинг қолган аъзоларини тутиш режасини туза бошлайди.


Istanbul'da Fuhuş Operasyonu by haberler

Истанбул ва Кожаэли шаҳарларида ўтказилган рейдларда аввал 3 аёл дохил 14 киши ва кейинроқ уларга алоқадорлиги исботланган яна 5 киши тутилган.

Амалиёт пайтида тутилган шахслардан 3 та тўппонча , кўп миқдорда ўқ-дори ва 2 та компютер мусодара қилинган.

Турк матбуотида таъкидланишича, беморга қараш, бола боқиш каби иш ваъдалари билан Туркияга келтирилган 21 аёл аввал қарзга ботирилган ва паспортлари тортиб олинган, сўнгра фоҳишаликка мажбурланган.

Мусодара этилган компютерлардан гуруҳ аъзоларининг фойдаланганликлари ва фоҳишаликка мажбурланган аёлларнинг мижозлари ҳақида маълумотлар топилгани хабар қилинди.

Истанбул полицияси навбатчиси Озодликка тутқунликдан қутқарилган аёлларнинг барчаси ўз мамлакатларга чиқариб юборилганини айтди.

АҚШ Давлат Департаментигнинг одам савдосига оид 2016 йилги ҳисоботига кўра, Туркия инсон савдоси учун сўнгги манзил ва транзит мамлакат ҳисобланади.

Бу мамлакатда асосан Ўрта ва Жанубий Осиёлик, Шарқий Европа ва Сурияликлар инсон савдоси қурбонларига айланишади.

XS
SM
MD
LG