Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 09:44

Таниқли эксперт иқтисодиёт вазирлигини тугатишни таклиф қилди


Юлий Юсупов
Юлий Юсупов

Ўзбекистон иқтисодиёт ва саноат вазирлиги “зарарли ташкилот” сифатида тугатилиши лозим, дейди таниқли иқтисодчи Юлий Юсупов.

Унинг фикрича, вазирлик тугатилмаса, мамлакатда ривожланиш бўлмайди. Экспертнинг бундай кескин фикрга келишига муҳокама учун эълон қилинган ҳужжат лойиҳаси сабаб бўлди. Унда иқтисодиёт вазирлиги “ўрта бизнес” тоифасини жорий этиш ва бундай корхоналарни ҚҚС тўлашдан озод қилишни таклиф этган.

Афтидан, иқтисодиёт ва саноат вазирлиги иқтисодиёт қонунларига зид бўлган ҳамда мамлакат иқтисодий ривожига тўсқинлик қиладиган меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда биринчи ўринни эгаллашга қатъий қарор қилган”¸ деб ёзади Ю.Юсупов.

Унинг таъкидлашича, бундай чоралар фақат солиқ юкининг ошишига олиб келади. Шу боис ҚҚС тўлашда бирор бир имтиёз ва истиснолар бўлмаслиги лозим.

ҚҚС тўлашнинг моҳияти ва механизмларини тушунмаслик ҳам шу даражада бўладими! Агар ушбу солиқни тўлаш занжирида тўламайдиганлар пайдо бўлса, унда солиқ юки кейинги ҳалқаларга тушади. Яъни, ҚҚС йўқ бўлиб қолмайди, у барибир тўлиқ миқдорда тўланади, фақат бошқа тадбиркорлар томонидан”¸ дея хулоса қилади эксперт.

XS
SM
MD
LG