Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 04:22

Солиқ идораси қароқчиликда айбланди


Ҳудудларда тадбиркорларни Давлат солиқ қўмитаси нашри – “Солиқ плюс” газетасига мажбурий обуна қилдириш давом этмоқда. Бу ҳақда самарқандлик журналист Шуҳрат Шокиржонов Телеграмдаги каналида хабар берган. Қайд этилишича, солиқ идоралари тадбиркорлик субъектларини қўрқитиб, “камчилик топамиз”, “жаримага тортамиз” деб мажбурий тарзда обуна қилдирмоқда.

Журналист газетанинг битта сони баҳоси жуда қиммат (12 минг 692 сўм) эканига ҳам эътибор қаратган. Ҳолбуки, барча харажатлар билан газетанингтаннархи 2000 сўм атрофида бўлади.

Агар пировард мақсад Давлат солиқ қўмитасининг ўз соҳасида бўлаётган янгилик ва хабарлар, қонунчилик ҳамда маъмурчиликдаги ўзгаришлардан бохабар қилиш бўлганида, бундай маълумотни ўз расмий сайтида, телефон иловаларида бериб борса ҳам бўларди-ку?! Йўқ, уларга мажбурий обуна ортидан миллиардлаб маблағ керак. Кимдир бунинг ортидан экстра классдаги люкс автомобиллар минади, қўша-қўша қасрлар қуради. Ва буни ҳеч ким текшира олмайди! Чунки текширадиганлар – ўзлари”, деб ёзади журналист.

Муаллиф солиқ идорасининг ушбу хатти-ҳаракатини “қароқчилик” деб атаган.

XS
SM
MD
LG