Тошкент қора бозорларида 12 март куни 7 минг 150 сўмдан сотилган 1 АҚШ доллари уч кун орасида қарийб минг сўмга қимматлаган эди. Сўнгги икки ҳафта давомида қарийб 8000 сўмлик даражага яқинлашиб қолган 1 АҚШ доллари 23 мартга келиб 7300 сўмга тушди. Озодлик Жонли блогида қора бозорларда доллар нархининг янги рекорди ва бунинг оқибатларига оид хабар, фото-видеоматериаллар жамланмоқда. Янгилик ва фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, марҳамат, йўлланг: +420 724 971 538
Шу йилнинг 1 декабридаги ҳолатга нисбатан Тошкентнинг Қўйлиқ ва Эски Жўва деҳқон бозорларида гўшт нархи бирмунча турғун ва мўътадиллигича қолмоқда, ўсимлик ёғлари нархи эса кескин ошган.
Қишки дастурхонни мураббою, тузлама билан тўлдирадиган аксар ўзбекистонликлар бу йил мевани ўтган йилгидан 6-8 баробар қиммат нархда харид қилмоқда. Баҳорда кузатилган қаттиқ совуқда мевали дарахтларнинг катта қисми нобуд бўлди ва шу кунда Ўзбекистон бозорларида мева-чеванинг нархи ўта қимматлигича қолмоқда.
Россия рублининг қадрсизланиши ва Ўзбекистонга АҚШ доллари оқимининг кескин камайгани Тошкент бозорларида нарх-наво кўтарилишига сабаб бўлди. Тошкентдаги мобил мухбиримиз пойтахт бозорларини айбланиб, бугунги кундаги нарх-наво билан танишди.
Ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолганида Тошкентдаги барча бозорларда мактаб анжомлари сотиладиган савдо расталари жорий қилинди.
Тошкент бозорларида баҳорги гавжумлик кузатилмоқда. Баъзи мавсумий маҳсулотларнинг бозорга кириши, айрим маҳсулотларнинг эса камайиши нархларга ўз таъсирини ўтказаяпти.
Шу йилнинг 15-16 апрель кунлари Тошкентдаги “Олой”, “Фарҳод”, “Қўйлиқ” ва “Миробод” деҳқон бозорлари, бир қанча расталар, хусусий сабзавот дўкончаларидаги ҳолатни ўрганган мобил мухбирларимизга кўра, маҳсулотларнинг нархи сезиларли даражада ошган.
2014 йилнинг 3 март куни пойтахт бозорларидаги нархлар мобиль мухбирларимиз томонидан ўрганилди ва маҳсулотлар нархида ҳафталик нисбий кўрсаткичлар турғун ҳолатни акс эттирди.
Бухоролик иқтисодчи олим Комил Каримов бу фикрини Ўзбекистон Республикаси президентининг 29 январ кунги қарори муносабати билан Озодлик саволларига жавоб бераётиб билдирди.