Гарчи 4 ноябр куни Москва кўчалари¸ айниқса рус миллатчилари марши учун белгиланган Люблино районига рус бўлмаганларнинг чиқиши хавфли бўлса-да¸ Озодликнинг Москвадаги мухбири Умидбек бу юришни бевосита кузатди.
- Мен ҳозир Москванинг Люблино районида турибман. Бу ерда ҳозир, ҳисобига ҳам бориш қийин, 10 мингдан ортиқ одам "Русский марш"га йиғилган. Сабаби бугун Москвада, умуман Россияда "Халқ бирлиги куни" нишонланаяпти. "Халқ бирлиги куни"ни турли миллатчилар ўзларига юриш учун танлаган бир кун ҳисобланади. 2005 йилдан бери бу юриш амалга оширилаяпти. Мана ҳозир руслар “Москва руслар учун!”, “Россия руслар учун!” деган шиорлар остида Люблино райони кўчаларида кетаяпти. Айтиш жоизки, бу Москванинг янги ҳукумати Собянин томонидан рухсат этилган юриш. Куни кеча намойиш ташкилотчиларидан бири Александр Белов билан учрашганимда, у менга “Бу юришнинг асосий мақсади Москвани, умуман Россияни келгиндилардан тозалаш” деди. Келгиндилар деганда у Марказий Осиë, Хитой ва бошқа жойлардан келган меҳнат муҳожирларини назарда тутди.
Озодлик: Мана шу юриш бўлаëтган жойда булар айтаëтган келгиндилар ҳам борми? Ëки уларнинг ҳаммаси бугун бекиниб юрибдими?
- Йўқ, мана мен ҳозир метрода келдим. Метрода билмасдан ëки зарурат туфайли кўчага чиқиб қолган битта-иккита меҳнат муҳожири бўлмаса агар, кўчада руслардан ташқари ҳеч ким кўринмайди.
Озодлик: Атрофда милиция, хавфсизлик кучлари борми?
- Йўлнинг икки томонида ҳар уч метрда милиция ходимлари турибди. Шунинг учун конфликтларга йўл қўйилмаса керак деб ҳисоблайман. Уларнинг мақсади ҳам шу. Агар ҳозир жанжал, тўполон бўладиган бўлса, янаги йил буларга рухсат бермайди.
Озодлик: Демак, ҳозирча тинч, ҳеч қанақа таҳдидсиз бўлаяпти-а?
- Ҳа. 2006, 2008 йилларда Москва ҳукумати тақирбошларнинг юришларини тақиқлаган эди. Нима учун миллатчиларга пойтахт кўчалари бўйлаб юришга рухсат берилаяпти? Менимча, бу шу кучларнинг ҳақиқатан борлигини ва ҳақиқатан кўпчилик эканлигининг тазйиқи остида бўлаяпти¸ деб ҳисобласа бўлади.
Озодлик: 2006 йилдан бери биринчи марта бўлаяптими бу марш?
- Йўқ, Москвада 2006 ва 2008 йилларда бўлиб ўтган. Ўтган йил рухсат берилмаган.
Озодлик: Демак, буни Лужковнинг кетиши ва Москва шаҳар ҳокимиятига янги раҳбарнинг келиши билан боғлаш мумкин.
- Кузатувчилар шуни таъкидлаб айтаяптики, дарҳақиқат бу йилги маршга Собянин томонидан рухсат берилган. Бу энди Собянин томонидан кўпчиликни ўзининг тарафига оғдириш ва кўпчиликнинг розилигини олиш ҳисобига қилинган бўлса керак.
Озодлик: Бу ерда Россияда фаолият юритишга расман рухсат берилган гуруҳлар қатнашаяпти¸ тўғрими?
- Аслини олиб қараганда бу ДПНИ яъни Ноқонуний миграцияга қарши ҳаракат томонидан ташкиллаштирилган. Лекин мен бу ерда ҳозир бундан ташқари Россияда тақиқланган “Славянский союз” байроқларини ҳам кўраяпман. Уларнинг байроқларини кўрган милициялар териб олиб кетаяпти. Улар кўпчилик бўлганлиги ва ўртада бўлганлиги учун милиия ходимлари оқиб келаëтган одамлар тўлқини орасига киришга қўрқса керак. Шунинг учун байроғини бемалол кўтариб келаяпти.
Озодлик: Лужков кетиб Собянин келиб бунақа маршнинг яна 10 минглаб одам билан ўтказилиши Москвада қонуний бўладими, ноқонуний бўладими муҳожирларга қарши сиëсат ўзгара бошлаганининг ифодаси деса бўладими ëки бу шунчалик популизм учун қилинаëтган ҳаракатми?
- Ҳозир бир нима дейиш қийин. Эсингизда бўлса, Собянин ҳокимият тепасига келган куннинг эртасигаëқ биринчи бўлиб айтган гапларидан бири “Москва муҳожирларсиз яшай олмайди”. Шуни ҳисобга оладиган бўлсак, бу бир вақтинчалик нарса. Агар миллатчиларга Москвада эрк берадиган бўлса, Москвани туристлар шаҳрига айлантириш ғояси пучга чиқади. Шунинг учун ҳам Москва ҳокимияти бу миллатчи кучларнинг кучайиб кетишидан манфаатдор эмас.