Ўзбек қамоқхоналаридаги сиëсий маҳбусларни ҳайит билан қутлайман
дейди Чимкентдан қўнғироқ қилган Шоҳруҳбек.
- Мен Чимкентдан сизларнинг доимий мухлисинглар Шоҳруҳбек бўламан. Биринчи гап ҳамма мусулмонларни, бутун дунëдаги ўзбекларни ҳайит билан табриклайман. Шу жумладан бугунги кунда қамоқхонада ëтган сиëсий маҳбусларнинг ҳаммаларига салом йўллайман. Ҳайитлар муборак бўлсин. Эсон-омон янаги ҳайитларда озодликка чиқиб келишсин. Мамадали Маҳмудов, Самандар Қўқонов, Дилмурод Саййидга ўхшаган кўпгина маҳбусларга эсон-омон чиқиб келишларини тилайман.
Яна бир илтимос бор эди. Чодирхаëл эшиттиришида Охунжон Мадалиев ҳақида эшиттириш қилиб берсангиз. Унинг қўшиқларини, қўшиқлари ҳақида берсангиз. Қўйнимда бир ëр, кўнглимда бир ëр деган ашулалари борку. Бу қўшиқ қаердан чиққан, қандай пайдо бўлган, умуман ижоди ҳақида бўлса ҳам бўларди агар иложи бўлса, дейди Чимкентдан қўнғироқ қилган озодликнинг доимий мухлисларидан бири Шоҳруҳбек.
(Озодликнинг "Чодирхаёл" дастурининг 28 сентябр кунги сони Охунжон Мадалиевнинг ижоди ва "Қўйнимда бир ëру, кўнглимда бир ëр" қўшиғига бағишланган эди - таҳр.)
Кун давомида бизга қўнғироқ қилган ва биз қўнғироқ қилган муштарийларимиз биз орқали ҳайит билан ўз яқинларига табриклар йўллашди.
Озодлик телевидение очиб диний кўрсатувлар қилсин
дейди ҳайитни олис Россияда нишонлаган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Жалолбек.
- Сизларнинг жамоаларингизга менинг истагим шу эдики, иложи бўлса, телевидение ташкил қилсаларингиз дейман. Имкони бўлса, Ўзбекистонда кўрсак борган вақтимизда. Бутун дунëда кўрсак дейманда. Аëлларимиз кўпинча беҳаë бўлиб бораяпти. Ўзбек миллатининг кўз олдимизда аста-секин ҳаëси йўқолиб бораяпти. Аëлларимиз иншооллоҳ инсофга келса, тарбиявий кўрсатувлар бўлса. Мусулмон қизлар қандай юриши керак, туриши кераклиги бўйича эшиттиришлар бўлса деган орзуларимиз бор. Худди ҳозир Европа бўлиб бораяпти. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам “ҳар ким қиëмат кунида қабрда ўз яхши кўрганлари билан бирга бўлади” деган экан. Диний билимлар берилса телевидениеларингизда дейманда, дейди самарқандлик суҳбатдош.
Интернетимиз йўқ, шу боис қулоғимиз радиокарнайда
дейди Бухородан қўнғироқ қилган кўзи ожиз мухлисимиз Иброҳим ака.
- Мен Бухоро шаҳридан Иброҳимман. Ҳайитлар муборак бўлсин. Ўз как раз сизга айтадиган гапим бор эди Абдулла Искандар. Оллоҳ етказди сизни.
Биринчиси шуки, иложи бўлса, Қурултойнинг вақтини бироз узайтирсанглар. Нимага деганда, кўтарилган мавзуга алоқадор масалалар охиригача гаплашиб бўлмай қолаяпти. Ўзингиз буни яхши билаëтган бўлишингиз керак. Мана кеча ҳам шунақа ҳолат бўлди. Вақт етмай қолаяпти. Шунинг учун иложи бўлса, Қурултойнинг вақтини бироз узайтирсанглар.
Иккинчи илтимосим, ўтган ҳафта жума куни Оллоҳ раҳмат қилсин Зайниддин Асқаровнинг сизларнинг архивингларда сақланаëтган аудиозаписи бор экан. Ўшандан бир парча қўйилдию, қолгани интернетда дейилди. Иложи бўлса, Зайниддин Асқаровнинг айтган гаплари тўлиқ қўйиб берилса бирор-бир эшиттиришда. Нимага деганда ҳаммада ҳам интернетга кириш имконияти бормас. Шахсан мен кўз бўйича биринчи гуруҳ ногирониман. Менга интернет ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Соғларнинг орасида ҳам ҳамма интернетга кира олмайди. Бу ерда ëпиқ қолаëтган баъзи гаплар записда борлиги аниқ. Шуни эшитсак яхши бўларди, дейди бухоролик доимий тингловчимиз Иброҳим ака.
Азиз тингловчи бугун кун давомида биз Ўзбекистондаги жуда кўп тингловчиларимиз билан суҳбатлаша олмадик. Дунëдаги миллионлаган ўзбек меҳнат муҳожирлари бирданига Ўзбекистондагиларни ҳайит билан табрикламоқда. Бу табриклар залвори дунë телефон тармоғи робиталарига зўр келди шекилли алоқа сифати ëмонлашиб кетди.
Қаҳр меҳрга айланган, армонлар ушалган, ибодат ва тарих бир-бирига йўғрилган Қурбон ҳайит барчага муборак бўлсин.
******************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!