Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:42

Москва муҳожир оилаларига ёрдам беришни ваъда қилмоқда


Москва ҳукумати меҳнат муҳожирларини ижтимой ҳимоя қилиш дастури ишлаб чиқилишини ваъад қилмоқда.
Москва ҳукумати меҳнат муҳожирларини ижтимой ҳимоя қилиш дастури ишлаб чиқилишини ваъад қилмоқда.

Москвага қонунан меҳнат қилгани келган ва меҳнат шартномаси асосида ишлаётган муҳожирларга ижтимоий ёрдам берила бошланади. Москва ҳукумати ишлаб чиқаётган қонунга кўра, меҳнат муҳожирларига жумладан, тиббий суғурта, болаларига ёрдам пуллари ва бошқа имтиёзлар тақдим этилиши кўзда тутилган.


Москва ҳукумати пойтахтда шартнома асосида қонунан меҳнат қилаётган муҳожирлар оилаларини ижтимоий таъминлаш дастурини ишлаб чиқаётганини эълон қилди. Москва Ижтимоий таъминот департаменти раҳбари Владимир Петросян жума куни Россия матбуоти орқали қилган чиқишида меҳнат муҳожирларини нафақат ижтимоий ҳимоялаш, балки уларнинг иш ҳақлари камайтирилишига қарши чоралар кўрилиши назарда тутилаётганини баён қилди.

РИА Новости агентлиги Петросянга тайниб, меҳнат муҳожирларини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурини ишлаб чиқиш тўғрисидаги кўрсатмани Москва шаҳар мэряиси берганини хабар қилди. Москва Ижтимоий таъминот департаменти раҳбарига кўра, ижтимоий ҳимоя дастури доирасидаги имтиёзлари фақатгина пойтахтада қонуний тарзда ишлаётган муҳожирларга тадим этилади.

Москва мэри Сергей Собянин пойтахтга келаётган барча мигрантларни расман рўйҳатга олиш ва уларни тиббий суғурта билан таъминлаш чора тадбирларини кўриш бўйича махсус буйруқ берган эди.

Айни пайтда, Москва Ижтимоий таъминот департаменти директорининг сўзларига кўра, моддий ёрдам нафақат меҳнат муҳожирлари, балким уларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилади. Айниқса кўп болали, ногирон фарзандлари ёки кичик ёшдаги болалари бўлган оилаларга алоҳида эътибор қаратилиши айтилмоқда.

Мутахассислар Москвада меҳнат қилаётган ва оилалалрини ўзлари билан олиб келган миллионлаб меҳнат муҳожирлари умаман ижтимойи ҳимояланмаганидан хавотир билдириб келади.

Москванинг Ғарбий маъмурий округи Ижтимоий таъминот бўлими мудири Елена Сиделникова хориж фуқаролари бирор-бир ижтимоий ёрдам ола олишлари учун энг аввало вақтинчалик яшаш ҳуқуқинини берувчи хужжатга эга бўлишлари керак, дейди.

- Вақтинчалик яшаш ҳуқуқига эга бўлганлар маълум миқдордаги федерал ҳукумат томондан бериладиган молиявий имтиёзларни олишлари мумкин. Агар вақтинчалик яшаш руҳсатномаси бўлмаса, ҳатто бола туққан аёллар ҳам ёрдам пулини олишга ҳаққи йўқ, чунки бундай тўловларни у ўзининг мамлакатидаги ижтимоий таъминот бўлимларидан олади,- дейди Елена Сиделникова.

Ижтимоий таъминот бўлими мудирасининг билдиришича, шунга қарамасдан Москвада қонунан меҳнат қилаётган ва фарзандлари билан яшаётган ҳар бир муҳожир қайддан ўтган жойидан ижтимоий таъминот бўлимларига мурожаат қилиб бу масалани якка тарзда ҳал этишлари зарур.

Айни пайтда, Россия Федерал миграция хизмати раҳбари генерал-полковник Константин Ромодановский мамлакатда меҳнат қилаётган мигрантлар Россия иқтисодиёти тараққиётига жиддий ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

- Бу одамлар яхши ниятлар билан келган – меҳнат қилгани. Улар Россия ялпи ички маҳсулотини оширишда жуда катта ҳисса қўшмоқдалар,- деди ФМС раҳбари.

Лекин расмийлар бундай баёнотлардан конкрет амалларга кўчганича йўқ, дейди Москвадаги Оналик ва болаликка кўмаклашиш жамғармаси бош директори Мадина Йўлдошева Озодлик билан суҳбатда. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда муҳожирлар оилаларига бераладиган айрим тўловлар ҳам бекор қилинган.

- Йўқ, ҳеч ким ҳеч қандай тўловларни олгани йўқ. Илгари мигрантларнинг фарзандлари поликлиникаларга битиктириларди, жорий йилнинг 1 январидан шуни ҳам бекор қилишди. Мигрантлар эндиликда на аёллар консултациясига бора олади, на боласини шифокорга кўрсата олади. Соғлиқни сақлаш вазирлигида буни Москвада мигрантлар сонининг кескин ошиб кетгани ва поликлиникалар уларга хизмат қилишга улгурмаётгани билан изоҳлашди,- дейди Мадина Йўлдошева.

Мадинанинг ўзи ҳам 10 йил аввал фуқаролиги бўлмаганлиги, аммо ҳукуматдан фарзандлари учун ижтимоий ёрдам олганини эслайди. Бугунги кунда эса айниқса ижтимоий ҳимояланмаган ёш оналар фарзандларини туғруқхоналарга, болалар уйларига ташлаб, улардан воз кечишга мажбур, дейди Мадина.

- Аёл ё болага қараши керак, ёки ишлаши керак. Бошқа иложи йўқ! Биз бундай вазиятларда ўз болаларидан воз кечаётган аёлларнинг сони ошиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ижтимоий тўловлар у ёқда турсин, улар оддий хужжатларини тўғрилай олишга имконияти йўқ,- дейди Москвадаги Оналик ва болаликка кўмаклашиш жамғармаси Бош директори Мадина Йўлдошева.

Россия Федерал миграция хизмати маълумотига кўра, 2010 йилда Россияга 5 миллионга яқин меҳнат муҳожири келган. Улардан 1,2 миллиони – Узбекистондан. Меҳнат муҳожирларининг аксари (35 фоизи) Москва шаҳрига тўғри келмоқда.

“Опора России” тадбиркорлар ижтимоий ташкилоти ходими Евгений Якубовский ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, келгуси 15 йил давомида Россияда мигрантлар сони яна 10 миллионгача ошади.
XS
SM
MD
LG