Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:16

"Малика" савдо марказини "Қора ниқоблилар" босди


"Қора ниқоблилар" рейдидан кейин "Малика" савдо марказидаги 2 та дўкон муҳрланди.
"Қора ниқоблилар" рейдидан кейин "Малика" савдо марказидаги 2 та дўкон муҳрланди.

"Малика" савдо марказида "Қора ниқоблилар" рейд ўтказиб, иккита савдогарнинг товарларини мусодара қилди.


"Чиго" ва "Метро" "Қора ниқоблилар" ҳужумига учради


16 сентябр куни Тошкентдаги "Малика" савдо марказида "Қора ниқоблилар" гуруҳи рейд ўтказиб, "Чиго" ва "Метро" дўконларининг барча товар-маҳсулотларини мусодара қилди.

Озодлик электрон почтасига бу ҳақдаги хабар етиб келгач, Озодлик илтимосига кўра тошкентлик ҳуқуқ фаоллари, Бирдамлик ҳаракати аъзолари Абдулла Тожибой ўғли ва Владимир Ҳусайинов 17 сентябр куни "Малика" савдо марказида бўлиб воқеани ўргандилар.

Ҳуқуқ фаоли Абдулла Тожибой ўғлига кўра, 16 сентябр куни қуролланган, ниқобли кишилар "Малика" савдо марказидаги "Чиго" ва "Метро" дўконларида рейд ўтказган.

"Қора ниқоблилар" рейдидан сўнг "Чиго" дўкони муҳрланди.
-Кеча 16 сентябр куни маиший техника сотадиган дўконлар “Метро” ва “Чиго”га бир вақтнинг ўзида қуролланган, маскали кишилар томонидан бостириб кирилган ва у ердаги барча мол-мулк мусодара қилиб, олиб чиқиб кетилган. Ҳозиргача бу дўконлар муҳрланган ҳолда турибди. Маскалилар сони ўндан зиёд бўлган. Икки савдогар билан гаплашдик. Улар ҳақиқатдан ҳам дўконларда рейд ўтказилгани ва дўкондорларнинг товарлари мусодара қилинганини айтишди. Биз ўша жойга бордик. Ўша иккита дўконни топдик. Дўконларнинг муҳрланган ҳолда ёпиқ турганини суратга олдик. Дўконлар катта-катта экан. Хоналари катта-катта. Биз ичкарига кириш имконини қила олмадик. Чунки дўконлар муҳрланган ҳолда турибди. Дўкон ойнасидан ичкарига қарадик. Ичкарида расталарнинг барчаси ағдарилган, нарсалар сочилган. Бу бетартиб манзарадан хулоса қилиш мумкинки, тўсатдан кириб, босган,- деди ҳуқуқ фаоли.

Абдулла Тожибой ўғлига кўра, рейднинг нима сабабдан ўтказилгани сабабларини аниқлаш имкони бўлмаган.

- “Қора маскалилар” нима сабабдан босган буни аниқлай олмадик. Биз
16 сентябр куни "Қора ниқоблилар" рейдидан сўнг "Метро" дўкони ҳам муҳрланди.

“Бу товарлар қинғир йўллар билан олиб келингани учун мол мусодара қилиндими “деган саволни қўйдик. Бироқ у ердаги савдогарлар бундан бехабарлигини айтишди. Дўкон эгаларини бугун ҳеч ким кўрмаган. Шу пайтгача нима сабабдан рейд ўтказилгани номаълум қолаяпти, -деди ҳуқуқ фаоли.

Озодлик "Малика" савдо маркази раҳбарияти билан боғланганида, улар рейд ўтказилгани ҳақидаги хабарни инкор қилишди.

- Келиб кўринг. Бугун мана ҳамма ишлаяпти. Савдо маркази ёпилмаган. Рейд ҳақида эшитмадик, -дея гапини қисқа қилди ўзини "Малика" савдо маркази маъмуриятидан дея таништирган ходим.

“Малика”даги савдогарлар тарихидан


Жорий йил март ойида Тошкент шаҳри марказидаги Навоий кўчасида
жойлашган савдо дўконлари ер билан яксон қилинган эди.

Жами пул айланмаси юз миллионлаб АҚШ долларини ташкил этиши айтиладиган Навоий кўчасидаги савдо растараларида савдо қилган ўзбек тадбиркорлари кутилмаганда кўчиш ҳақидаги буйруқни олган ва уч кун ичида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган собиқ "Малика" тикув фабрикаси ўрнида очилган савдо марказига кўчирилган эди.

Номаълум қолаётган “қора ниқоблилар”


Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг турли жойларидаги савдо шаҳобчаларига уюштирилган рейдларнинг асосий ижрочиси "қора ниқобли"лар гуруҳи бўлмоқда.

Қора ниқобли "сирли кучларнинг" рейдлари сони кўпайиб бормоқда, бироқ уларнинг кимлиги ҳануз номаълумлигича қолаяпти.

Абдулла Тожибой ўғлига кўра, “Малика” савдо марказига бостириб кирган “қора ниқоблилар” гуруҳининг кимлигини аниқлашнинг бу сафар ҳам имкони бўлмаган.

- “Қора маскалилар” кимлиги бу сафар ҳам сирлигича қолди. Биз аниқлай олмадик. Ҳаммамизга маълум бу 2010 йилдан бошланди. Номаълум кишилар, қуролланган, қора маскали кишилар нафақат маҳаллий тадбиркорларнинг дўконларига, балки чет эл билан ҳамкорликда очилган компаниялар дейсизми, хорижликларга тегишли дўконлар дейсизми буларнинг ҳаммасига қуролланган, маскалилар кўпчилик бўлиб, тўсатдан бостириб кириши ва мол-мулкларини мусодара қилинаётгани ҳаммага маълум. Аммо улар аниқ ким, қаердан, улар солиқчиларми ёки МХХми бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ, дейди ҳуқуқ фаоли.


"Қора ниқобли"лар ўтказган рейдлар


20 июль куни тушдан кейин куч ишлатар тизимларнинг қора ниқоб таққан 30 кишидан иборат гуруҳи Тошкентдаги Олмазор метро бекатида жойлашган хусусий такси ва микроавтобуслар турадиган стоянкада "рейд" ўтказди.

17 июл куни қора ниқобли "сирли кучлар" Урганч шаҳридаги савдо уйида рейд ўтказган эди.

23 июн куни Самарқанд вилояти Ургут шаҳар буюм бозоридаги тадбиркорларнинг янги бозорга кўчирилишга қарши билдирган норозилиги ҳам қора ниқобли махсус кучлар ёрдами билан бостирилган эди.

"Қора ниқоблилар" 16-17 июн кунлари Янгийўл шаҳридаги ресторанлар ва буюм бозорини босган.

Шу йилнинг 2 март куни Тошкентда бу гуруҳ Божхона, Солиқ қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги билан бирга, "Туркуаз" ширкатига қарашли дўконлар жойлашган савдо уйига рейд уюштирган эди.

Тошкент шаҳридаги чинни бозори ва темир бозори ҳам "қора ниқоблилар"нинг ҳужумига учраган.
XS
SM
MD
LG