“РИА Новости” ахборот агентлиги хабарига кўра, бундай мулоҳазани генерал Чиркин 26 июн куни Федерация Кенгашининг Мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси мажлисида билдирган.
- Марказий Осиё мамлакатларида энергетика соҳасида, сув ва ердан фойдаланиш жабҳасида истиқболда давлатлараро зиддиятлар кучайиб кетиш эҳтимолидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон иштирокида локал қуролли тўқнашувлар юзага келиши мумкин, - деган Владимир Чиркин бундай тўқнашувлар айнан қачон ва қаерда содир бўлиши мумкинлигига аниқлик киритмаган.
Шунингдек, зиддиятларни бартараф қилишда тинчликпарвар кучлар иштироки ҳақида гапирган Чиркин дунёнинг қатор минтақаларида тўқнашувлар эҳтимоли кучайганини қайд этган ҳамда бундай таранглик юзага келишининг сабабларидан бири сифатида ўз манфаатига эришишни истаган “АҚШ ва НАТОнинг бирёқлама ҳаракат стратегияси”ни келтирган.
Қуруқликдаги қўшинлар бош қўмондони мулоҳазасича, Россия БМТнинг тинчликпарварлик фаолиятида тинчликпарварлик дастурлари донори ва ҳомийси сифатида фаолроқ иштирок этиши ҳамда БМТнинг тинчликпарварлик амалиётларини ҳарбий-техник жиҳатдан таъминлаш ишида (масалан, ҳарбий техника етказиб бериш ишида) фаолроқ бўлиши мумкин эди.
Чиркинга кўра, ҳозир Россия фақат Молдавияда тинчликпарварлик амалиётини ўтказмоқда.
- Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида ерлашган ҳарбий бўлинмалар бунда алоҳида рол ўйнайди – улар ҳудуддаги барқарорлик ва хавфсизлик кафолати бўла олиши мумкин. Шунингдек, улар мамлакатимиз ташқарисидаги хавфсизликни таъминламоқдалар, булар энг аввало бизнинг Тожикистон, Жанубий Осетия, Абхазия ва Арманистондаги ҳарбий базаларимиздир, - деди Чиркин.
Маълумотларга кўра, ҳозир Россия Мудофаа вазирлиги Тожикистондаги ҳарбий базасининг ҳозирлик муддатини узайтириш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрламоқда.
Россия ҳарбий базаси Марказий Осиё мамлакатларидан Қирғизистонда ҳам (Қант шаҳрида) бор.