Сурхондарë, Қашқадарë ва Самарқанд вилоятларидаги тадбирларда шахсан қатнашган Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова у ердаги хусусий корхоналарга бориб ишчилар билан учрашгани хабар қилинди.
Гулнора Каримованинг бу сафарини турне дея ëритаëтган “Саййод” нашри вакили Сардор Комиловга кўра¸ Гулнора Каримова халқ билан учрашувлари “қизғин ва самимий” ўтмоқда.
Айни пайтда Гулнора Каримова ташрифи муносабати билан жойларда хавфсизлик чораларининг кучайтирилаётгани ҳаммага ҳам ëқмаяпти.
Гулнора Каримованинг маҳаллий тадбиркорлар ҳисобидан “саҳийлиги” ҳам одамлар ғашига тегаëтгани ҳам кузатилмоқда.
Айни пайтда Гулнора Каримова бошқарган хайрия карвони Самарқанд вилоятига етиб келди, дейди тадбирда иштирок этаëтган “Саййод” кўнгилочар нашри муҳаррири Сардор Комилов:
- Самарқанддамиз. Зўр бўлаяпти, ëқаяпти менга. Мазза қилаяпман. Мен ўзи ҳеч қачон вилоятларга чиқмасдим. Йўл азобини ëқтирмайман, йўл машаққатини. Лекин Гулнора Kаримова ўтказган бу тадбирлар менга жуда ëқаяпти. Биринчидан, хайрия тадбирлари бўлаяпти. Бевосита бу ернинг ўзида бўлиб интервю қилсангиз, бошқача бўларкан. Нечта одамнинг историясини кўрдимда. Бир неча йилдан бери севишиб, турмуш қура олмаëтганларга шунақа катта имкониятлар берилди, что ҳашар сифатида тўй уюштириб берилаяпти. Суннат тўйлар ҳам шу қаторда. Уларнинг қувончи чексизда. Историяларни, воқеаларни эшитиб, ғалати бўлиб кетасизда. Неча йил турмуш қура олмай юрган, Фонд форум мана шунақа ажойиб, ғаройиб, қизиқарли лойиҳалар орқали тақдим қилаяпти.
Озодлик: Гулнора Каримованинг бу тадбирлардаги роли нима?
- Халқ орасида ажойиб тарзда, очиқ мулоқот қилмоқдаку.
Озодлик: Гулнорахон чоллар билан ўзбекча гаплашаяптими?
- Ҳа. Ўзбекча ҳам, русча ҳам. Тилаклар, самимий сўзлар ҳаммаси ўзбек тилида янграмоқда¸ дейди Сардор Комилов.
Суҳбатдошга кўра, бундан бир кун олдин Сурхондарëда тадбирлар ўтказган.
- Сурхондарëда 70 жуфтликка никоҳ тўйи қилиб берилди. 72 бола суннат қилинди. Уларга совғалар берилди¸ дейди Сардор Комилов.
Тўйни таниқли кино артисти Мурод Ражабов очиб берганидан кейин ашулачи Зулайҳо Бойҳонова қўшиқлар айтган. Абдухошим Исмоилов эса ғижжак чалган.
Термизлик суҳбатдош Қашқадарëдаги 18 тадбиркор тўйга ҳомий сифатида жалб қилинганини айтади.
- Бу тадбиркорлар пулига келган совғаларни Гулнора Каримова топширди¸ дейди суҳбатдош.
Айни пайтда Термиздаги тадбирда совға олганлар ҳам ўз навбатида Гулнора Каримовага совғалар топширишган.
Интернетдаги кўнгилочар нашрларда Гулнора Каримовага ўзи тўқиган гиламчани совға қилаëтган аëл сурати эълон қилинди.
Термиз¸ Қарши ва Самарқанддаги келинлар Гулнора Каримовага таъзим қилишди дейди воқеаларни кузатиб бораëтган тадбир қатнашчиларидан бири¸ Озодлик билан суҳбатда.
"Саййод" нашри эса Қаршидаги мўйсафиднинг Гулнорага атаб қасида ўқигани ҳақида ëзди:
“Гулнорага аталган қасида? Кутилмаганда Ёши улуғ бобой Гулнорага ёзган шеърини ўқиб берди... Гулнора қўлини кўксига қўйганча эшитар экан, уялиб ердан кўзини уза олмай қолди.”
Бундай гап Қарши¸ Самарқанд ва Хивада ҳам тарқалгани айтилди.
Август охирида Хоразм вилоятининг Урганч¸ Хива¸ Боғот¸ Хазорасп, Хонқа ва Гурлан туманларида ҳам Гулнора Каримовага нисбат берилган суннат ва никоҳ тўйлари ўтказилган.
Бу тўйларда ҳам маҳаллий тадбиркорлар “Ҳомий” бўлишга ихтиëрий-мажбурий сафарбар қилинган, дейди хивалик 50 яшар маҳаллий тадбиркор Эркабой Жуманиëзов.
Одамларнинг муносабати қандай Гулнора Каримованинг бундай тадбирларига? деб сўраймиз тадбиркордан:
- Одамлар ишонмайди унга. Скептик нуқтаи назар билан қарашмоқда. Гулнора Каримованинг одамлар орасида обрўси йўқ деб биламан. Масалан, Хоразм вилоятида шундай, дейди тадбиркор.
Айни пайтда суҳбатдош Гулнора Каримова ўтказаëтган тадбирлар орқали халқнинг авом ва қашшоқ қисмига қарата, "мен сизларнинг бошпаноҳингизман" деган мужда юбораëтганини айтади:
- Айнан мана шу қатлам манипуляция қилинишга мойил. Айни шу қатлам Гулноранинг арзон-гаров тарғиботига учиши мумкин. Лекин бу нисбий тушунча. Чунки кўпчилик мамлакат ташқарисига чиқиб кетган¸ дейди Хивалик тадбиркор Эркабой ака.
Гулнора Каримова Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозими ва БМТнинг Женевадаги қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг ишончли вакили сифатида ишлаб давлат бюджетидан ойлик олади.
Шу кунларда Гулнора Каримованинг ташқи сиëсатни қўйиб Ўзбекистон ичкарисида қизғин фаолият олиб бораëтгани қатор саволларни туғдирмоқда.
Гулнора Каримованинг бу сафарини турне дея ëритаëтган “Саййод” нашри вакили Сардор Комиловга кўра¸ Гулнора Каримова халқ билан учрашувлари “қизғин ва самимий” ўтмоқда.
Айни пайтда Гулнора Каримова ташрифи муносабати билан жойларда хавфсизлик чораларининг кучайтирилаётгани ҳаммага ҳам ëқмаяпти.
Гулнора Каримованинг маҳаллий тадбиркорлар ҳисобидан “саҳийлиги” ҳам одамлар ғашига тегаëтгани ҳам кузатилмоқда.
Айни пайтда Гулнора Каримова бошқарган хайрия карвони Самарқанд вилоятига етиб келди, дейди тадбирда иштирок этаëтган “Саййод” кўнгилочар нашри муҳаррири Сардор Комилов:
- Самарқанддамиз. Зўр бўлаяпти, ëқаяпти менга. Мазза қилаяпман. Мен ўзи ҳеч қачон вилоятларга чиқмасдим. Йўл азобини ëқтирмайман, йўл машаққатини. Лекин Гулнора Kаримова ўтказган бу тадбирлар менга жуда ëқаяпти. Биринчидан, хайрия тадбирлари бўлаяпти. Бевосита бу ернинг ўзида бўлиб интервю қилсангиз, бошқача бўларкан. Нечта одамнинг историясини кўрдимда. Бир неча йилдан бери севишиб, турмуш қура олмаëтганларга шунақа катта имкониятлар берилди, что ҳашар сифатида тўй уюштириб берилаяпти. Суннат тўйлар ҳам шу қаторда. Уларнинг қувончи чексизда. Историяларни, воқеаларни эшитиб, ғалати бўлиб кетасизда. Неча йил турмуш қура олмай юрган, Фонд форум мана шунақа ажойиб, ғаройиб, қизиқарли лойиҳалар орқали тақдим қилаяпти.
Озодлик: Гулнора Каримованинг бу тадбирлардаги роли нима?
- Халқ орасида ажойиб тарзда, очиқ мулоқот қилмоқдаку.
Озодлик: Гулнорахон чоллар билан ўзбекча гаплашаяптими?
- Ҳа. Ўзбекча ҳам, русча ҳам. Тилаклар, самимий сўзлар ҳаммаси ўзбек тилида янграмоқда¸ дейди Сардор Комилов.
Суҳбатдошга кўра, бундан бир кун олдин Сурхондарëда тадбирлар ўтказган.
- Сурхондарëда 70 жуфтликка никоҳ тўйи қилиб берилди. 72 бола суннат қилинди. Уларга совғалар берилди¸ дейди Сардор Комилов.
Абдухошим Исмоилов ва Зулайҳо Бойҳонова иштирокида тўй
Сурхондарëлик ўқитувчининг Озодликка айтишича, суннат қилинган ва никоҳи ўқилганларнинг ҳаммасини йиғиб, шаҳардаги "Турон" ресторанида тўй қилиб берилган.Тўйни таниқли кино артисти Мурод Ражабов очиб берганидан кейин ашулачи Зулайҳо Бойҳонова қўшиқлар айтган. Абдухошим Исмоилов эса ғижжак чалган.
Термизлик суҳбатдош Қашқадарëдаги 18 тадбиркор тўйга ҳомий сифатида жалб қилинганини айтади.
- Бу тадбиркорлар пулига келган совғаларни Гулнора Каримова топширди¸ дейди суҳбатдош.
Айни пайтда Термиздаги тадбирда совға олганлар ҳам ўз навбатида Гулнора Каримовага совғалар топширишган.
Интернетдаги кўнгилочар нашрларда Гулнора Каримовага ўзи тўқиган гиламчани совға қилаëтган аëл сурати эълон қилинди.
Термиз¸ Қарши ва Самарқанддаги келинлар Гулнора Каримовага таъзим қилишди дейди воқеаларни кузатиб бораëтган тадбир қатнашчиларидан бири¸ Озодлик билан суҳбатда.
"Саййод" нашри эса Қаршидаги мўйсафиднинг Гулнорага атаб қасида ўқигани ҳақида ëзди:
“Гулнорага аталган қасида? Кутилмаганда Ёши улуғ бобой Гулнорага ёзган шеърини ўқиб берди... Гулнора қўлини кўксига қўйганча эшитар экан, уялиб ердан кўзини уза олмай қолди.”
Гулнора президент бўлмоқчи
Термизлик ўқитувчи одамлар орасида Гулнора президент бўлмоқчи деган гап тарқалганини айтади.Бундай гап Қарши¸ Самарқанд ва Хивада ҳам тарқалгани айтилди.