Руслан Чагаев ва Вернер Крейскот ўртасидаги жанг 1 сентябр куни Оберхаузен шаҳрида тантанали бокс кечаси доирасида бўлиб ўтди.
Чагаевнинг қўли баландлиги бутун учрашув давомида сезилиб турди. Жангнинг 5-раундида ўзбекистонлик боксчи кетма-кет зарбалар билан рақибини нокдаун қилди.
Крейскотт ўзини ўнглаб олишга муваффақ бўлди, бироқ орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас чап томондан қаттиқ зарба еган германиялик боксчи яна гандираклай бошлади.
7-раунддаги 3-нокдаундан кейин эса рефери жангни тўхтатиб, Руслан Чагаев техник нокаут билан ғалаба қозонганини қайд этди.
Шу тариқа 8 раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунланди. Айни пайтда Германияда истиқомат қилувчи ўзбекистонлик Руслан Чагаев учун бу 2012 йилда ўтказилган учинчи жанг бўлиб ҳисобланади.
Аввалги икки учрашув ҳам собиқ жаҳон чемпиони ғалабаси билан тугаганди.
Руслан Чагаев ўтган йил 27 август куни Германиянинг Эрфурт шаҳрида Жаҳон чемпионлиги учун жангда россиялик рақиби Александр Поветкинга очколар ҳисобига ютқазиб қўйганди.
Аммо шундан сўнг ўтказган қатор рейтинг жангларининг барчасида у ғалаба қозонишга муваффақ бўлган.
Айни пайтда бу Чагаевнинг Universum Box-Promotion клубини тарк этиши ортидан ўтказган биринчи жангидир.
Ўтган ой ўзбекистонлик боксчи 10 йилдан буён шуғулланиб келган Ҳамбургдаги Universum Box-Promotion клуби билан шартномасини бузган ва эркин агентга айланганди.
Ўзбекистонлик боксчи келаси йилнинг куз ойларида яна Жаҳон чемпионлиги камари учун рингга чиқишни кўзламоқда.