Прокурор Қосимовни Ўзбекистонга экстрадиция этишни сўрамоқда. Ҳимоячилари эса уни Ўзбекистонга топширмасликни талаб қилишмоқда.
Пайшанба куни Истанбулдаги маҳкама ўзбекистонлик қочқин ҳимоячилари талаби билан ишни қайта кўриб чиқишни 10 декабрга қолдирди.
37 яшар Шомуроджон Қосимов 5 ойдирки, Истанбулдаги Бакиркўй қамоқхонасида қолмоқда.
- Туркия Шомуроджон Қосимовни Ўзбекистонга топширса, уни қийноққа солинишига шерик бўлади. Сабаби Қосимов Ўзбекистонга қайтарилса¸ Ўзбекистон қамоқхонасида ўлдирилган Зайниддин Асқаровнинг қисмати уни бошига тушиши мумкин, дейди ўзбекистонлик қочқин ҳимоясига чиққан Туркиядаги “Ўзбеклар бирлиги” ташкилоти раҳбари Адем Челик.
Туркия ҳукумати 1999 йилда Тошкент портлашларида айбланиб, ҳибсга олинган Зайниддин Асқаровни Ўзбекистонга топширгани учун танқидларга қолган эди.
Асли Андижондан бўлган Шомуроджон Қосимов Ўзбекистон томонидан мамлакат конституцион тузумини ағдаришга уринишда айбланмоқда ва Тошкент ҳукумати Туркиядан уни экстрадиция қилишни талаб этмоқда.
Қосимовнинг ҳимоячиси Ҳалим Йилдизнинг айтишича, ўзбекистонлик қочқин фақат намоз ўқигани, Қуръонни ўргангани учун ватанида таъқибга учраган:
- Мен Шомуроджон билан гаплашганимда фақат номоз ўқиши, ҳеч қанақа тузумни ағдариш нияти бўлмаганини айтди. Ўзбекистондан юборилган экстрадиция ҳақидаги ҳужжатлар билан ҳам танишиб чиқдим, ҳужжатлар ҳатоларга тўла, нотўғри таржима қилинган. Биз маҳкамадан хужжатларни тўғри таржима этилишини сўрадик. Маҳкама талабимизни қондирди ва ишни 10 декабрда кайта кўриб чиқишини маълум қилди, дейди ўзбекистонлик қочқиннинг адвокати.
Шомуроджон Қосимов бир йил аввал рафиқаси ва икки фарзанди билан Туркияга келган.
Ҳозирда унинг ҳомиладор аёли фарзанди Истанбулда ижарага олинган уйда қолмоқда.
Адвокат Ҳалим Йилдизнинг айтишича, Қосимов иши бўйича маҳкаманинг якуний қарори декабр ойида маълум булади.
Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилганидан сўнг бу мамлакатда ўзбек қочқинлари сони ортди.
Биргина Истанбулнинг ўзида бир неча минг ўзбекистонлик қочқин борлиги тахмин этилади.