Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:16

Washington Post ўзбек қочқинлари юзасидан Путинга эътироз билдирди


АҚШ сиëсий доираларида жиддий нуфузга эга бўлган Washington Post газетаси таҳририяти президент Путиннинг “ Россия ҳеч кимни ҳеч қачон бошқа давлатга топширмаган ва топширмайди ҳам” дея қилган кескин баëнотини ëлғонга чиқарди ва Кремл раҳбарига зўравонлик билан Ўзбекистон каби мустабид режимлар қўлига топширилаëтган қочқинларни эслатиб қўйди.

Washington Post таҳририяти номидан эълон қилинган мақола “Марказий Осиë давлатлари қочқинларни қийноққа солиш юзасидан махфий келишиб олганлар” деб номланади.

"Евроосиëнинг “йўқотилган қалби” деб номланган Марказий Осиë СССРдан мустақил бўлганидан 20 йилдан кўпроқ вақт ўтиб¸ афсуски¸ иқтисодий жиҳатдан қолоқ¸ коррупциялашган диктатура ҳудудига айланди"¸ деб бошланади АҚШ сиëсий ҳаëтида жиддий мавқеъга эга нашр муҳаррирлари номидан ëзилган мақола.

“Зўравонлик бу авторитар давлатлар қуроли ва бу қурол кўпинча террорчиликка қарши курашнинг узвий бир қисми сифатида оқланмоқда ҳам. 2005 йилда Ўзбекистон ҳукумати Андижонда тўпланган юзлаб намойишчиларни ҳеч бир огоҳлантирувсиз ўлдирди¸ 2010 йилда Фарғона водийсида юзага чиққан қонли миллий низо 400 мингга яқин одамни саргардонликка маҳкум қилди. Айни пайтда¸ ҳукуматдан салгина мустақил бўлган журналист ва сиëсатчилар ҳамиша қамоқ ва тазйиқ таҳдиди остида яшайдилар”¸ дейилади мақолада.

Инсон ҳақлари ва демократия борасидаги бундай ночор вазият минглаб фуқарони ўз юртидан қочиб¸ бошқа давлатлардан бошпана излашга мажбур қилаëтганини ëзган Washington Post таҳририяти¸ фаолияти тақиқланган исломий гуруҳ аъзолари баробарида журналист¸ ҳуқуқ фаоллари ва мухолифатчиларнинг ҳам ҳукуматлар қора рўйхатида эканини эслатади.

“Яқинда Amnesty International эълон қилган янги тадқиқотга кўра¸ бу полиция давлатлари маъмурлари ана шундай бошпана изловчиларни қўлга олиш ва уларни мажбуран ватанига қайтариш борасида махфий келишувга эгалар. Миллий хавфсизлик иддаоси билан қўлга олиниб¸ бирор айби бўйнига қўйилмаëтган бундай фуқароларнинг аксари охир-оқибатда қийноқлар қурбонига айланмоқда”¸ деб давом этади нуфузли АҚШ газетаси таҳририяти.

2001 йилда Марказий Осиëнинг тўрт давлати Россия ва Хитой билан биргаликда Террорчилик¸ айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш бўйича Шанхай конвенцияси ташкил қилганини эслата туриб АҚШ нашри¸ айни ана шу келишув бу давлатларнинг бир-бирлари қора рўйхатидаги шахсларни ушлаш ва экстрадиция қилишга асос яратганини таъкидлайди.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуденни Вашингтон ихтиëрига топшириш сўровини кескин рад қила туриб Россия президенти Путин “Россия ҳеч қачон¸ ҳеч кимни экстрадиция қилмади ва бундан сўнг ҳам бировни экстрадиция қилмайди” дея баëнот берди.

Бундай баëнотни "сурбетларча қилинган ëлғончилик" дея баҳолаган Washington Post таҳририяти¸ Россиядан экстрадиция қилиниш учун “ўзбек ëки қозоқ” бўлиш керак¸ дея сермаъно киноя қилди.

“Кейинги 10 йил давомида юзлаб марказий осиëликнинг ҳуқуқий асоссиз ўзи қочган мамлакатга экстрадиция қилинганига оид ҳужжатлар бор. Эркин матбуот йўқ бўлган бу ҳудудларда мазкур жараëнни муттасил кузатиш имкони йўқлигидан келиб чиқиб¸ доимий қийноққа солинаëтган бундайлар сонининг аслида жуда кўплигини тахмин қилиш мумкин.

1951 йилда қабул қилинган Қочқинлар мақомига оид БМТ Конвенциясининг 33-моддасига кўра¸ бирор давлат қочқинни ҳаëти ва эркинлиги таҳлика остида бўлган ҳудудга қайтаришга ҳақли эмас. Бугун дунë жамоатчилиги мазкур ваъда муттасил суратда топталиб келинаëтган минтақага жиддийроқ эътибор қаратиши лозим”¸ деб тугалланади Washington Post газетаси таҳририяти номидан эълон қилинган “Марказий Осиë давлатлари қочқинларни қийноққа солиш юзасидан махфий келишиб олганлар” сарлавҳали мақола.
XS
SM
MD
LG