Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги 37-мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси Фахриддин Азимов дарс пайтида саккизинчи синф ўқувчиси Оятилло Акрамжоновни қаттиқ калтаклади.
Бу ҳақда маълум қилган Қўштепа туман ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлайдиган Озодлик манбасига кўра, Оятилло олинган жароҳатлар туфайли воқеа жойида ҳушидан кетган ва Марғилон марказий касалхонасига ётқизилган.
Оятилло Акрамжонов яқинларининг айтишларича, касалхона доктори болага мия чайқалиши ва баданида турли хил гемотомалар бор, деган ташхис қўйган. Боланинг касалхонага қабул қилингани ҳақида ички ишлар бўлимига хабар берилган.
Исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган Оятилло синфдошларидан бирига кўра, дарс пайтида Оятилло отган тўп домлага тегиб кетган ва бундан ғазабланган ўқитувчи болани аямай калтаклаган.
“Домла Оятиллони хонасига олиб кириб ҳушидан кетгунча урди, кейин биз деразадан кўриб, унинг ҳали ҳам ҳушсиз ётганини кўриб, тўполон кўтардик”, дейди саккизинчи синф ўқувчиси.
Оятиллонинг бошқа бир синфдоши воқеага янада ойдинлик киритди:
- Биз ўша куни залда ўйнаётган эдик. Бошқа бир гуруҳ ҳам кириб келди. Кейин бизни домла Азимов сизлар бу ёққа ўтинглар, деди. Кейин биз доира бўлиб туриб олдик. Домла тўпни менга бер, деди. Кейин Оятилло тўпни отган эди, домла ушлолмади, бўйнини устидан ўтиб кетди. Кейин у Оятиллони уриб кетди. Оятилло эса домлага уриш мумкин эмас, деди. Кейин домла Оятиллони хонасига олиб кириб кетди. Шунақаям қаттиқ урдики, бирданига "ваа" деган овоз эшитилди. Кейин ўн минутдан кейин деразадан қарасак ерда ҳушсиз ётган экан, домла эса уни ўзича қиляпти деб яна теповурди, деди исми сир қолишини сўраган ўқувчи.
Ўқувчига кўра, кейин домла мактабдан кетган ва Оятиллонинг амакилари уни касалхонага элтган.
Қўштепа туман ички ишлар бўлимидан олинган маълумотга кўра, бу воқеа туман ички ишлар бўлимида қайдга олинган ва участка нозири Аъзамхон Маматов суриштирув ишларини олиб бораяпти.