Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:04

Мусулмонлар Москвада 26 январь куни “миллионлар маршини” ўтказмоқчи


2014 йилнинг 26 январида Москва шаҳри марказида Россия мусулмонлари оммавий норозилик намойишини ўтказишга тайёргарлик қўрмоқда. Бир миллионга яқин одам иштирок этиши айтилаётган тадбирда Россияда мусулмонлари ўзларига қарши олиб борилаётган босим ва ноҳақликларга чек қўйиш талаби билан чиқади. Исломофобияга қарши митингда Россиядаги Марказий Осиё жамоатчилик ташкилотлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

2014 йилнинг 26 январида Москва шаҳри марказида Россия мусулмонлари оммавий норозилик намойишини ўтказишга тайёргарлик қўрмоқда. Бир миллионга яқин одам иштирок этиши айтилаётган тадбирда Россияда мусулмонлари ўзларига қарши олиб борилаётган босим ва ноҳақликларга чек қўйиш талаби билан чиқади. Исломофобияга қарши митингда Россиядаги Марказий Осиё жамоатчилик ташкилотлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Мактабларда ҳижоб кийишнинг тақиқланиши, Россия шаҳарларида масжидлар қурилишига турли тусиқлар қўйилиши, мусулмон жамоалари ва фаолларига қарши Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари олиб бораётган ғайриқонуний амалиётлар, исломфобия-кавказофобия-ксенофобиянинг кенг қулоч ёяётгани...

Ўтказилиши мўлжалланаётган Россия мусулмонлари норозилик акцияси мана шу ноҳақлик ва босимларга қарши қаратилгани айтилмоқда.

Тадбир тушаббусчиларидан бири, Кавказ халқлари Россия конгресси фаоли Абакар Абакаров Озодлик саволларига жавоб берар экан, норозилик намойишида Россияда фаолият юритаётган Марказий Осиё жамоатчилик ташкилотлари ҳам иштирок этишини билдирди.

- Умуман олганда, бу ксенофобия кўринишларига қарши митинг. Бевосита тадбирдан олдин биз ўз талабларимизни батафсил тушунтириб кўрамиз. Асосий мақсадимиз – бу тадбирга ҳокимият билан опоқ-чапоқ бўлмаган ва ҳақиқатан инсон ҳақлари муаммолари билан шуғулланувчи ташкилотларни жамлашдир. Жумладан, тадбирда иштирок этиш ниятини аллақачон “Тожик ёшлари иттифоқи”, Марказий осиёлик сиёсий қочқинлар жамияти, “Озодлик” Татар ёшлари иттифоқи, Озарбайжон жамоалари, Доғистоннинг “Адолат иттифоқи” каби уюшмалар билдирди,- деди жаноб Абакаров.

Митинг ташаббусчиларидан бири Facebookдаги саҳифасида, шунингдек, Россияда миллатлараро низо ва диний адоватни кучайтирувчи дастурлари ҳамда мақолалари учун “Биринчи канал”, “Россия 2”, НТВ ва “Комсомольская правда” каби ахборот воситаларини жавобгарликка тортиш талаби ҳам қўйилишини маълум қилди.

Озодлик билан суҳбатда Абакар Абакаров Москванинг Манеж майдонида ўтказилиши кутилаётган намойишда бир миллионга яқин одам иштирок этиши кутилаётгани, унга ҳатто рус миллатчилари ташкилотлари таклиф этилганини айтди.

- Аниқланишича, бизнинг муаммоларимиз ўхшаш. Бизнинг, биринчи навбатда, амалдорлар, ҳукумат вакиллари устидан арзимиз бор. Шу сабабли бу фақат Кавказ халқлари норозилик акцияси эмас. Митингда биз оммавий ахборот воситалари орқали мурожаат қилиш имкониятидан маҳрум этилган қатламларга сўз бермоқчимиз,- деди Абакар Абакаров.

Кавказ халқлари уюшмаси жамоатчилик фаоли мусулмонларнинг “Миллионлар марши”га бутун Россия мусулмонлари жамоалари таклиф этилганини айтди.

Бироқ Кавказ халқлари Россия конгрессининг Москвадаги марказий идорасида Озодлик сўровига Россияда Қишки Олимпия ўйинлари ўтказилиши муносабати билан ташкилот расман бу митингда иштирок этмаслигини билдиришди.

- Конгресс Президиуми Абакаров ташаббусини 10 декабр куни ўз йиғилишида кўриб чиқди ва Кавказ халқлари Конгресси ҳозир ҳам, Олимпиада давомида ҳам бирор оммавий юришларни ўтказмасликка келишди. Қолаверса, охирги пайтларда Президент, ҳукумат бу масалада жиддий баёнотларни берди ва биз мусулмонлар билан боғлиқ вазият ижобий ҳал бўлишини кутиб қоламиз, деди январга режалаштирилаётган мусулмонлар намойиши Абакаровнинг шахсий ташаббуси эканини Озодликка айтган Конгресс расмийси Ася Исраилова.

Марказий Осиёлик сиёсий қочқинлар жамияти президенти Баҳром Ҳамроев “мусулмонлар маршида” иштирок этиш таклифини қабул қилгани сабабларини бундай тушунтиради:

- Ҳақиқатан, Россияда охирги йиллар давомида бутун Кавказ халқлари, Татаристон, Бошқирдистонда ҳукумат томонидан уюштирилаётган қўпол ҳуқуқбузарликларга қарши халқ ўз норозилигини айтиш учун митинг ташкил қилмоқчи. Бунга фақат мусулмонлар эмас, умуман ҳамма таклиф этилган, лекин мусулмонлар бош-қош. Биз бу тадбирда қатнашишиимзга сабаб, Россия жамоатчилигида мигрантларга қарши, бошқа миллатларга қарши, мусулмонларга қарши бўлаётган босимлар даражаси анча юқорилади ва халқ ҳукуматдан Кавказ ёки мусулмонларга бўлган бу муносабатни кескин ўзгартиришни талаб қилмоқчи, деди “Мемориал” ташкилоти раҳбари Баҳром Ҳамроев Озодлик билан суҳбатда.

Кремл ёнгинасидаги Манеж майдонидаги мусулмонлар намойиши ташкилотчилари бу каби норозилик акцияси жорий йилнинг 29 ноябрида Маҳачқалъа шаҳрида ҳам ўтказилганини қўшимча қилишди.
XS
SM
MD
LG