Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:11

Қирғиз - Хитой чегарасида 11 кишилик гуруҳ йўқ қилинди


Қирғизистон Давлат Чегара хизматининг хабар қилишича, Қирғиз-Хитой чегарасига яқин ҳудудда ўтказилган амалиёт чоғида "Қирғизистон чегарасига кириб келган 11 киши йўқ қилинди".

Айтилишича, гуруҳ таслим бўлиш тўғрисидаги талабни инкор этганидан сўнг йўқ қилинган. Шу соатларда гуруҳ аъзолари қайси давлат фуқаролари бўлгани, Қирғизистон ҳудудига нима мақсадда кириб келгани аниқланаётгани хабар қилинди.


Бу хабар арафасида қуйидаги маълумотлар ошкор қилинган эди:

23 январь, пайшанба куни тонгда Қирғизистон – Хитой чегарасида номаълум шахслар ўртасида ўтишма содир бўлгани тўғрисида Қирғизистон Давлат Чегара хизмати хабар қилди.

Айтилишича, Хитой чегарасининг Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятига туташ қисмидаги овчилик хўжалигига номаълум шахслар ҳужум қилиб, хўжалик ходимини ўлдирган ва унинг қуролини тортиб олган.

Воқеа жойига етиб борган чегарачиларга номаълум шахслар ўқ узган. Чегарачилар билан бўлган отишма чоғида номаълум гуруҳнинг икки аъзоси ўлган. Гуруҳнинг қолган аъзолари қуршовга олинган, уларнинг неча киши эканлиги хабар қилинмади.

Инцидент юз берган жойга Чуй чегара қўшинининг махсус тайёргарликдан ўтган гуруҳи жўнаб кетгани хабар қилинди.

Иссиқкўл вилояти, Жетиўғуз туманидаги Ак-Шийрак қишлоғи раиси Кудайберген Айманов Озодлик радиоси қирғиз хизматига ҳужум қилган номаълум гуруҳ овчилик хўжалиги раҳбарини ўлдириб, қуролини тортиб олганини, чегарачилар билан отишма давомида гуруҳнинг икки аъзоси ўлдирилганини тасдиқлади.

Аймановга кўра, овчилик хўжалигига ҳужум қилган шахслар Хитойнинг миллати уйғур фуқаролари ва экстремистик гуруҳ аъзолари бўлиши мумкин. Бу фикрга нима асос бўлганини қишлоқ раиси тушунтирмаган. Номаълум гуруҳ 7 -8 кишидан иборат эканлиги айтилди.
XS
SM
MD
LG