Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 23 апрель куни уч пиёдани босиб кетган патруль-пост хизмати автомобилини бошқарган милиция ходими автоҳалокатдан бир неча кун ўтиб ҳибсга олинган. Прокуратура маълумотига кўра, икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган милиция ходими ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Тошкент шаҳар прокуратурасидаги Озодлик манбасига кўра, милиция ходими Б.Т. ҳозирда ҳибсда сақланмоқда ва унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг “Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Бу моддага кўра, транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса, айбдор ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
23 апрелда пойтахтнинг Учтепа туманида милиция ходими томонидан содир этилган автоҳалокат оқибатида беш яшар Кристина Горбанова воқеа жойида ҳалок бўлган ва яна киши киши оғир тан жароҳати олган эди.
Тошкентдаги манбаларга кўра, ушбу воқеани жамоатчиликдан яширишга ҳаракат қилинган. Бироқ, ижтимоий тармоқларда бу автоҳалокат муҳокамаси қизигандан сўнг милиция ходимининг ҳибсга олингани Интернетга сиздирилган.
Ўзбекистон хавфсизлик идоралари томонидан бошқарилиши айтиладиган Интернет сайтларидан бирида чоп этилган маълумотларга кўра, Кристинанинг тоғаси 33 ёшли Дмитрий Курбатов бир нечта жарроҳлик амалиётидан ўтказилган, лекин у автоҳалокат пайти олган жароҳати оғирлиги боис вафот этган.
Автоҳалокатнинг учинчи қурбони 25 ёшли Людмила Горбанова эса оғир аҳволда касалхонада қолмоқда.
Интернетга сиздирилган маълумотга кўра, автоҳалокатни Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасининг патруль-пост хизмати бригадаси учинчи батальонининг иккинчи отряди экипажи содир этган. Давлат рақами 01 906 JCA бўлган “Нексия” автомобилини милиция ходими Б.Т. бошқарган.
Воқеа гувоҳларига кўра, катта тезликда кетаётган автомобил қарши йўлга чиқиб кетиб, уч нафар пиёдани босиб кетган.