Линклар

Шошилинч хабар
05 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:24

Тошкентда яна битта Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди


5 май куни ёнғин чиққан Mercedes-Benz автобусининг Facebook тармоғига жойланган сурати.
5 май куни ёнғин чиққан Mercedes-Benz автобусининг Facebook тармоғига жойланган сурати.

Тошкент шаҳрида "Қўйлиқ" ва "Бошлиқ" мавзелари оралиғидаги 12-йўналишда қатнайдиган Mercedes-Benz автобусида яна ёнғин чиқди. Тошкентдан олинган хабарларга кўра, эрталаб рўй берган ёнғин пайтида йўловчиларнинг ҳаммаси соғ-омон эвакуация қилинган, аммо автобуснинг ўзи яроқсиз ҳолга келган.


Mercedes-Benz русумли йўловчи ташувчи автобусдаги ёнғин 5 май куни эрталаб - шаҳарликлар ишга шошилаётган пайтда содир бўлди.

Podrobno.uz нашри берган хабарга кўра, аввалига автобус тутай бошлаган ва дарҳол йўловчилар туширилган. Воқеа жойига Ёнғин хавфсизлиги ва бошқа тегишли хизматлар ходимлари етиб борган.

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмасининг Тошкентда яна бир Mercedes-Benz автобуси ёниб кетганини инкор қилмаган ходими 12-йўналишда қатнаган автобус "Биринчи автосарой"га қарашли эканини айтди. Аммо, автосарой расмийларидан бу борада маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Аммо ижтимоий тармоқларга хабар қўяётган гувоҳларнинг ёзишича, ҳодиса эрталаб соат 8:10 да содир бўлган: "Тахминан 8:10да туннелдан автобус чиқдию, дарҳол ҳамма тўхтади, ўт ўчирувчилар шлангларини йўлдан судраб ўтишди, саросима, машиналар кўп, автобуснинг двигатели тутади, лекин ўт ўчирувчилар қўрқмас ва чаққон йигитлар экан, жуда тез реакция қилишди", деб ёзди Facebook тармоғида шарҳ қолдирган муштарийлардан бири.

Пойтахтдаги 8-автосаройнинг ўзини таништирмаган ходими кейинги пайтларда шаҳарда шу русумдаги автобусларда тез-тез ёнғин содир бўлаётганини таъкидлади.

"Ҳар хил вазиятда ёнғин бўлиши мумкин. Техник носозлик бўлиши мумкин, куйин солярка оқиши мумкин. Техниклар хато қилиши мумкин. Лекин, одам кўп олганидан бўлади, деб ўйламайман мен", деди автосарой ходими.

Унинг айтишича, Германиядан келтирилган Mercedes-Benz Сonecto Low Floor русумидаги автобусларда носозлик чиқиши ҳоллари кейинги пайтларда кўпаймоқда.

Бу пойтахтда айни русумдаги автобуслар ёнишига оид Озодликка маълум бир неча ҳолатнинг сўнггисидир.
Тошкентда автобус ëниб кетди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:55 0:00


2013 йилнинг 23 август куни Тошкентдаги Паркент бозори яқинида Mercedes-Benz Conecto Low Floor йўловчи автобусида ёнғин чиққан ва бунга электр тизимидаги қисқа туташув сабаб бўлгани айтилган эди. Тошкентнинг Паркент бозори яқинида 70-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган автобусдаги ёнғиндан ҳеч кимга жабр етмаган.

2013 йилнинг 16 июнида ҳам Тошкентда "3-Автобус Саройи"га қарашли Mercedes-Benz русумидаги автобус ёниб кетган эди. WhatsApp орқали Озодликка ёнаётган автобус акс этган видео ҳам йўлланган эди. Унда ҳам йўловчиларга зарар етмаган.

Бунга қадар 2013 йилнинг 14 мартида ҳам Тошкент шаҳридаги "7-Автокорхона"га қарашли экани айтилган айни русумдаги автобус ёниб кетган. Унда ҳам ҳеч кимга зарар етмаган ва ёнғин сабаблари қоронғулигича қолган.

Озодлик ана шу икки автобусдаги йўловчилар хавфсизлигига масъул бўлган автосаройлар раҳбариятларига 5 май куни яна бир бор мурожаат қилди, аммо ҳар икки идора маъмурияти саволларимизни очиқ қолдирди.

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компаниясига бу автобусларни сотган Германиядаги EvoBus GmbH компаниясининг Штуттгарт шаҳридаги қароргоҳидан ҳам ҳозирча жавоб олишнинг имкони бўлмади. Компания вакиллари вазиятни ўрганиш учун фурсат сўради.

Ҳозир Тошкентда ушбу ширкатдан сотиб олинган Mercedes-Benz Сonecto Low Floor русумидаги 530та автобус пойтахтликларни ташимоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 майда қабул қилинган "Тошкент шаҳар йўловчи ташиш автобуслари паркини янада янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан EvoBus GmbH компаниясидан 14 миллион еврога жами 100 та автобус сотиб олиш ҳақида шартнома имзоланган.

2008 йилдан Ўзбекистонга келтирила бошлаган деярли янги автобусларда нега ёнғин чиқиш ҳоллари кўпайётгани ва бу борада ўтказилаётган текширувлар қандай натижа бераётгани ҳақида Озодликда расмий маълумотлар йўқ.

Аммо, айни пайтда ижтимоий тармоқларда бу ҳодисалар ҳануз қизғин баҳс бўлмоқда ва фойдаланувчилар айнан ёнғин сабаблари хусусида баҳс қилмоқдалар.

Қуйида бу баҳсларда тилга олинаётган бир неча омиллар келтирилади:

- Биринчидан, нақд пул тушуми бўйича кундалик режани бажаришга мажбур этилаётган Автобус саройлари мутасаддилари техник назоратга эътиборсизлик билан қарамоқдалар ва одатан, ёнғинга айнан вақтида аниқланмаган носозликлар сабаб бўлмоқда.

- Иккинчидан, шаҳарда автомобил йўллари ўта абгор ҳолга келгани боис автобуслар кутилган муддатидан олдин ишдан чиқмоқда.

- Учинчидан, ҳозир аксар автосаройларда автобус моторини совутиш учун махсус суюқлик — антифриз ўрнига сув ишлатилмоқда. Mercedes-Benz русумидаги автобуслар моторини эса сув билан совутиш мутлақо мумкин эмас.

- Тўртинчидан, аслида 22+1 нафар йўловчига мўлжалланган автобусларда, одатан, 50-60 нафар, аҳоли қатнови тиғиз вақтларда эса унданам кўп одам ташилиши боис ёз кунларида транспорт мотори янада қизиб кетмоқда.

Булар ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар томонидан Mercedes-Benz автобусларида юзага келаётган ёнғин сабаблари хусусида ўртага ташланаётган тахминлардан баъзиларидир.
XS
SM
MD
LG