Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:06

Тошкентда НАТО ваколатхонаси очилади


Украинадиги воқеалар сабабли Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар таранглашган бир пайтда Шимолий Атлантика ҳарбий альянси – НАТО Ўзбекистон пойтахтида ўз ваколатхонасини очмоқда.

Ҳарбий альянс ваколатхонасининг 16 май куни бўладиган расмий очилиш маросимида НАТОнинг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакили Жеймс Аппатурай қатнашади.

НАТОнинг Тошкентдаги минтақавий идораси альянснинг нафақат Ўзбекистондаги, балки Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон бўйича фаолиятини ҳам мувофиқлаштиради.

2012 йилда альянс Афғонистондаги ҳарбий техникани Марказий Осиё ҳудуди орқали олиб чиқиш бўйича Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон билан келишувга эришган эди.

Айни келишув доирасида Афғонистонда ишлатилган айрим ҳарбий-техник жиҳозлар Ўзбекистонга ҳам берилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Андижон воқеаларига қадар НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий миссиясига яқиндан кўмаклашиб келган.

Хусусан, мамлакат ғарбидаги Қарши-Хонобод ҳаво базасини АҚШ ҳарбийлари ихтиёрига берган.

Андижон шаҳрида 2005 йил 13 май куни содир бўлган воқеаларидан сўнг НАТО Тошкент ҳукуматини Бобур майдонида намойишчилар ўққа тутилиши юзасидан тўлиқ мустақил халқаро тергов ўтказишга даъват этди.

Буни ортидан Ўзбекистон ва НАТО алоқаларига совуқчилик тушди.

Тошкент ҳукумати бу талабларни рад этиб келса-да НАТО ва Ўзбекистон ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва мулоқот 2009 йилга келиб қайта йўлга қўйилди.

НАТОнинг Тошкентда ваколатхонасини очиш келишувига ҳам Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 2009 йилда Брюсселга сафари чоғида эришилган эди.

Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистондаги ҳукумат ҳарбий техникани ўз мамлакати аҳолисига қарши қўллаши мумкин, деган хавотирда Ғарб ҳукуматларини Ўзбекистондаги Каримов режим билан ҳарбий ҳамкорлик қилмаслик, бу мамлакатга қурол сотмасликка чақириб келади.
XS
SM
MD
LG