Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:13

Ўзбекистонда куч ишлатар ходимларнинг мобил телефондан фойдаланиши тақиқланди


Ҳарбийлар¸ милиция¸ прокуратура ва МХХ ходимларининг хизмат жойида, иш пайтида мобил телефондан фойдаланиши тақиқланди. Озодлик манбаларига кўра¸ қуролли кучлар¸ ички ишлар¸ прокуратура¸ миллий хавфсизлик ва солиқ идоралари хизматчилари ички низомга кўра¸ эндиликда мобил телефонини назорат-ўтказиш хонасида қолдириб киради.

Апрель ойининг сўнгги ўн кунлигида кучга киритилган бу низом ҳақида 20 май куни хабар берган Озодлик манбалари бундай янги тартибнинг айнан қайси мақсадда жорий этилгани ҳақида уни киритган “юқоридагилар” аниқ изоҳ беришмаганини билдирдилар.

Айни пайтда¸ ҳуқуқ тизимлари ичидаги Озодлик манбалари бундай тартиб жорий қилиниши ортидаги сабабларга оид айрим тахминларни илгари сурдилар.

Биринчи тахминга кўра¸ Ўзбекистонда энг кучли ваколатга эга бўлган куч ишлатар тизимлари ходимларининг хизмат пайтида мобил телефондан фойдаланишини таъқиқлаш орқали¸ хизмат самарадорлигини ошириш мақсади кўзланган бўлиши мумкин. Содда қилиб айтганда¸ мобил телефонда гап сотиш ëки унда “ўйин ўйнаш” ўрнига ходимлар ўз асосий вазифаси билан машғул бўлишга мажбур бўлади.

Иккинчи тахмин ўлароқ¸ ахборот хавфсизлигини таъминлаш иддаоси илгари сурилмоқда.

- Бу тизимда ишлайдиганлар¸ хусусан¸ Тошкентдагиларнинг кўпи¸ (ëшлари) иш пайтида кўп вақтини телефон орқали Одноклассники¸ ëки Интернетдаги бошқа сайтларда ўтказади. Улар бу сайтлардан ҳар хил ахборот олади¸ ҳатто баъзиларининг ўзи нозик ахборот ҳам ташлайди. Шунинг олдини олишмоқчи шекилли. Ҳар қалай¸ ишхонадаги хизмат телефонини эшитиш ва ишхона компютеридан қаерга кирилганини назорат қилиш осон-да. Смартфонларнинг кўпайиб¸ такомиллашиб кетгани “кузатувчилар” ишини қийинлаштирган бўлса¸ мобил телефонни тақиқлашдиëв¸ дейди Озодлик манбаларидан бири.

Расмий маълумотга кўра¸ ҳозирда Россиянинг Одноклассники ижтимой тармоғи ўзбекистонликлар орасида энг оммабоп тармоқ ва унга кунига 2 миллионга яқин ўзбекистонлик киради. Тармоққа кирувчилар ўзбекистонликларнинг 92 фоизи¸ тармоқ расмийларига кўра¸ унга айнан мобил телефон орқали кирмоқда. Бундай тақиқдан сўнг¸ ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг бу ва бошқа тармоққа кириши кескин камайишини тахмин қилиш мумкин.

Кучишлатар тизимлари ходимларининг хизмат жойида мобил телефондан фойдаланишини тақиқлаш қарорига оид Тошкентдан билдирилган учинчи тахминга кўра¸ бундай тақиқ “хавфсизликни кучайтириш ва ходимлар назоратини кучайтириш учун” жорий қилинган.

Айрим мухолиф нашрларнинг¸ Каримов ҳокимияти таяниб келаëтган куч ишлатар тизимларида ўзига хайрихоҳ расмийлар кўпайиб бораëтгани ҳақидаги иддаоларнинг¸ бундай назоратни кучайтиришга туртки бўлгани ҳам мавжуд тахминлар сирасида тилга олинмоқда.
XS
SM
MD
LG