Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:51

Олмаотада Роғун ГЭСи бўйича маслаҳатлашувлар бошланди


Роғун ГЭСи барпо этилиши мўлжалланган ҳудуд.
Роғун ГЭСи барпо этилиши мўлжалланган ҳудуд.

Душанбе расмийлари 14-18 июль кунлари Олмаотада ўтадиган маслаҳатлашувлар Роғун ГЭСи қурилиши масаласида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп йиллик баҳсларга нуқта қўйишига умид қилмоқда.

Анжуманда минтақа давлатларининг фикри ўрганилади

Олмаотада ўтаётган Роғун ГЭСи масаласидаги маслаҳатлашувларнинг бешинчи босқичи Жаҳон банки томонидан уюштирилди. Мазкур йиғинда Жаҳон банки томонидан Роғун ГЭСи қурилиши юзасидан эълон қилинган тадқиқот натижалари муҳокама қилинади.Маслаҳатлашувларда Тожикистон ва халқаро ташкилотлардан ташқари Афғонистон, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари иштирок этмоқда.

Олмаотада Роғун ГЭСи бўйича маслаҳатлашувлар бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:10 0:00
Бевосита линк

Тожикистон энергетиклар ассоциацияси фахрий президенти Баҳром Сирожевнинг айтишича, Олмаота йиғинида Жаҳон банкининг Роғун масаласидаги тадқиқоти юзасидан минтақа давлатларининг фикрлари тингланади.

-Мазкур анжуманда асосан бошқа давлатларнинг фикрлари эътиборга олинади. Тожикистон томони фикрини фақат жамоат ташкилотлари билдиради. Биз томонимиздан ҳеч қандай изоҳ берилмайди. Биз учун бошқа давлатларнинг фикрини билиш муҳим. Якуний хулосани эса давлатлар фикрларини инобатга олган ҳолда Жаҳон банки эълон қилади, -деди Баҳром Сирожев.

Жаҳон банки тадқиқоти Ўзбекистон талаби билан ўтказилган

Жаҳон банки ўтказган тадқиқотда асосан Роғун ГЭСи тўғонининг хавфсизлиги, сув заҳираларини бошқариш, молиявий-иқтисодий жиҳатлар, Роғун ГЭСи қурилишининг экологик оқибатлари ўрганилган.

Жаҳон банкининг режасига кўра, август ойининг ўрталаригача Роғун ГЭСи юзасидан ўтказилган тўрт йиллик тадқиқот баҳоланиб бўлиши ва бу масалага нуқта қўйилиши керак. Мазкур тадқиқот Роғун ГЭСи қурилишига қаршилик қилиб келаётган Ўзбекистон талаби билан ўтказилган эди.

Ўзбекистон Роғунга қарши

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2013 йилнинг сентябрь ойи охирларида БМТ Бош Ассамблеясининг 68-сессиясида сўзлаган нутқида, Тожикистон ва Қирғизистонда ГЭСлар қурилишида ўз мамлакати позициясини ўзгартирмаганини айтиб, жумладан, мана бундай деган эди:

-Халқаро меъёрларга асосланган ҳолда, сувдан фойдаланишдаги асосий талабларни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.Марказий Осиёдаги чекланган сув заҳиралари биринчи навбатда истеъмол қилиш ва санитария эҳтиёжларига, шундан кейингина озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экологик эҳтиёжлар, ишлаб чиқариш ва энергетика соҳаси эҳтиёжлари учун фойдаланилиши керак.

Ўзбекистон нуқтаи-назарича, Тожикистон ва Қирғизистонда ГЭСларнинг қурилиши оқибатида трансчегаравий дарёлар сувлари бир мамлакатнинг назорати остига ўтиб қолади ва минтақа экологиясига жуда катта зарар етказилади.

Тадқиқотда Роғун ГЭСининг хавфсизлиги айтилади

Бироқ Жаҳон банкининг жорий йил 17 июнида эълон қилинган ва айни пайтда Олмаотада муҳокама қилинаётган тадқиқотида “Роғун лойиҳаси Тожикистон ва минтақа экологиясига зарарсиз” экани ҳамда “Роғун ГЭСи қурилиши ортидан юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни енгил бартараф этиш мумкин”лиги таъкидланган. Шу билан бир қаторда, Жаҳон банки Роғун масаласидаги якуний хулоса минтақа давлатлари фикрини ҳисобга олган ҳолда эълон қилинишини билдирган.

Роғун Тожикстоннинг лоббиси?

Олмаотадаги йиғин бошланиши арафасида ўзбек матбуотида тошкентлик сиёсатшунос Тимур Зафаровнинг мақоласи чоп этилди. Мазкур мақолада Роғун ГЭСи юзасидан ўтказилган тадқиқот Тожикистон ҳукумати олиб борган лоббистик сиёсат маҳсули экани таъкидланади. Сиёсатшунос ўз мақоласида, “Барқи тожик” энергетик ширкати Роғун ГЭСи лоббиси учун АҚШнинг "Фабиани & Компани” лоббистик ширкатига йилига 1 миллион 200 минг доллар миқдорида ҳақ тўлашини иддао қилган.

XS
SM
MD
LG