Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:24

Ўшда масжидга калта шим кийиб борган бола ногирон қилинди


Ўшда масжидга калта шим кийиб келган 19 ёшли бола номозхонлардан бири томонидан калтаклангач, оғир аҳволда касалхонага келтирилган ва жарроҳлар унинг қоражигарини олиб ташлашга мажбур бўлган. Калтакланаётган болага масжидга келганлар ёрдам кўрсатмагани туфайли у уч литр қон йўқотгани айтилмоқда.

Ўшда яшовчи 19 ёшли Жирғал Абдумўмин ўғли ўз юмушлари билан кўчада юрган пайтда жума намозга азон айтиб қолинган. У уйига бориб кийимларини алмаштириб келишга улгурмагани важидан намозни қазо қилмаслик учун калта шим билан масжидга кирган. Бўлган воқеани Жирғалнинг ўзидан тинглайлик.

-Масжидда бир бола “тиззангни ёпиб ўтир”, деб танбеҳ берди. Мен “Азонни айтиб олсин, кейин кийимларимни тўғрилайман”, деб жавоб бердим. Шу пайт у мени судраб таҳоратхонага олиб кетди ва қаттиқ калтаклай бошлади. Мен хушимдан кетиб йиқилиб қолдим. Ўзимга келганимдан кейин ҳам 10-15 дақиқа ўрнимдан туролмай ётдим. Таҳоратхонада таҳорат олаётган соқолли қори акалар ҳам, бошқа намозхонлар ҳам бунга ҳеч қандай эътибор беришмади. Таҳоратини олиб, намоз ўқигани чиқиб кетишаверди, -деб эслайди Жирғал.

Ўшда масжидга калта шим кийиб борган бола ногирон қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00
Бевосита линк

Воқеа 11 июль куни жума намози вақтида Ўшдаги “Ал Раббим” масжидида содир бўлган. Узоқ вақт ёрдамсиз қолган Жирғал жуда кўп қон йўқотган. Ўш шаҳар касалхонаси жарроҳи Бақас Маткеримовнинг айтишича, жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, Жирғал Абдумўмин ўғилининг қоражигари олиб ташланган.

-Уни жуда оғир аҳволда олиб келишди. Қон босими жуда паст эди. Қон кўп кетганлигидан унда фақат 2 литр қон қолган экан. Тезда жарроҳлик амалиёти ўтказиб, қоражигарини олиб ташладик, қон қуйдик, -деди Бақас Маткеримов.

Ўш шаҳар Ички ишлар бўлимининг билдиришича, Жирғални масжидда калтаклаган намозхон тезкор қидирув ишлари натижасида қўлга олинган. Айни пайтда мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Жирғал калтакланган “Ал Раббим” масжиди имоми эса воқеадан мутлақо хабарсизлигини айтди. Унга кўра, ёш намозхонларнинг аксари намозга калта шим кийиб келади, лекин шу вақтгача масжид жамоаси томонидан уларга нисбатан ҳеч қандай зўравонликлар ёки салбий муносабат кузатилмаган.

Маҳаллий диншунослар бўлиб ўтган воқеага муносабат билдиришар экан, киндик ва тизза аврат ҳисобланишини ҳамда уларни ёпиб юриш кераклигини эслатган ҳолда, масжидга калта шим кийиб борган боланинигн калтакланишини Ўшда диний радикализмнинг кучайиб кетгани билан боғламоқдалар.

-Масжидга “бундай кийниб кел ёки бу киймни киймай кел”, дейишлик ашаддий радикализм белгисидир. Бугунги кунда ҳар ким ўз қудратига яраша ва ўз хоҳишига яраша кийинади. Кийим учун бир намозхоннинг иккинчи намозхон томонидан калтакланаши жуда уятли ҳолдир, -деди маҳаллий диншунос Суюнбек Қурманбеков.

XS
SM
MD
LG