Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:19

Россия 2015 йилдан виза жорий қиладими?


Бугунги кунда Россиядаги ўзбек мардикорларини қизиқтираётган асосий мавзу - Россиянинг виза жорий қилиш ёки қилмаслиги.
Бугунги кунда Россиядаги ўзбек мардикорларини қизиқтираётган асосий мавзу - Россиянинг виза жорий қилиш ёки қилмаслиги.

OzodJavobнинг навбатдаги сонида "Россия 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилиши ростми?", деган саволга жавоб излаймиз.

Озодликка Skype тармоғи орқали мурожаат қилган Нодирбек Россияда меҳнат қилаётган муҳожирлар орасида кенг муҳокама қилинаётган ушбу саволга ойдинлик киритишни сўради:

- Мана бу ерда болалар гапираяпти: 2015 йилдан виза билан чиқилар экан Россияга, шунга янги паспортни алмаштириб бераётганда виза босиб бермаяпти,сентябргача одам чиқармаяпти, дейишяпти, дея сўради Нодирбек.

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасидаги 2000 йилнинг 30 ноябрида имзоланган Келишувга биноан, икки мамлакат фуқароларининг борди-келдиси визасиз тартибда амалга оширилади.

Россиядаги тегишли идоралардан олинган маъдумотга кўра, расмий Кремль яқин келажакда МДҲ давлатлари, хусусан, Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиш ниятида эмас.

Россия президенти Владимир Путин қатор чиқишларида МДҲ давлатлари билан чеклов тизимини киритишга қарши эканини билдириб, МДҲ доирасида виза режимининг жорий қилиниши Россияни собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларидан узоқлаштиришини таъкидлаб келмоқда.

Визасиз режим – бу икки мамлакат ўртасида фуқароларнинг кириш-чиқиши учун махсус ҳужжатга заруратнинг йўқлигини билдиради.

Виза ҳам бир тарафлама, ҳам икки тарафлама жорий қилиниши мумкин. Россия барча МДҲ давлатлари фуқаролари учун икки тарафлама шартномалар асосида визасиз тартибни жорий қилган.

Бироқ МДҲ фуқароларининг Россияда яшаши 90 кунлик муддат билан чекланган.

Бу чеклов Россияда расмий қайдга турган ва ишга рухсатнома олган фуқароларга тегишли эмас.

Россияда узоқ муддат қолиб, меҳнат қилиш ниятида бўлган мигрантлар ишчи визаларни расмийлаштиришлари зарур.

90 кундан зиёд Россияда қолишни режалаштирганлар Вақтинчалик яшаш рухсатномаси (Разрешение на временное проживание -РВП)ни олишлари керак.

Россияда доимий яшаш рухсатномаси (Вид на жительство)га эга бўлган хориж фуқаролари ҳар қандай виза ва ишга рухсатномаларни олишдан озод этилади.

XS
SM
MD
LG