Линклар

Шошилинч хабар
05 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:51

Тожикистонда етти этник ўзбек узоқ муддатли қамоққа ҳукм этилди


Тожикистон Олий суди 12 август куни Турсунзода туманида 5 ой олдин террорчиликда гумонланиб қўлга олинган етти нафар этник ўзбекни айбдор деб топиб, уларнинг ҳар бирини 18 йилдан 22 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Давлат қораловчиси судда судланувчиларни 18 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилишни талаб этди. Суднинг ҳукми прокурор талаб қилган муддатлардан кўп ҳам фарқ қилмади. Тўрабой Равшанов, Абдуллажон Раҳимов 22 йилдан, Асқарали Бўриев, Азамат Абдуллоев 20 йилдан, Толиб Шодиев, Аҳмаджон Мажитов ва Умар Ўрмонов 18 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Тожикистонда етти этник ўзбек узоқ муддатли қамоққа ҳукм этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:15 0:00

Мазкур шахслар суд томонидан босқинчилик, террорчилик, конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга чақириш каби ҳаракатларда айбдор деб топилди.

Тожикистонда етти этник ўзбек узоқ муддатли қамоққа ҳукм этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:04 0:00
Бевосита линк

Суд ҳукми судланувчиларнинг яқинлари ва адвокатларида норозилик пайдо қилди. Озодлик радиоси тожик хизматининг билдиришича, суд залида бўлган судланувчиларнинг оналаридан айримлари ҳукмни эшитиб, хушларидан кетган.

-Биз судга тақдим этган далил ва исботлар инобатга олиниб, бошқачароқ ҳукм ўқилишини кутган эдик. Биз судланувчилар ҳаракатида жиноят аломатлари бўлмагани учун уларнинг оқланишини талаб қилганмиз. Судга тергов жараёнида айбланувчилар қийноқларга солинганини айтдик, бироқ суд буни ҳам инобатга оламади. Бу суд ҳукми устидан, албатта, шикоят қиламиз, -деди судланувчилардан бирининг оқловчиси Абдураҳмон Шарипов.

47 ёшли судланувчи Абдулло Раҳимов узоқ йиллар ТалКо алюмин заводида ишлаган ва уч йилдан сўнг нафақага чиқиши керак экан. Абдулло Раҳимов суд томонидан ТалКо алюмин заводини портлатишга ҳаракат қилган жиноий гуруҳнинг раҳбари деб топилган.

-Менинг акам ярим умр ТалКода хизмат қилди, у мутлақо айбсиз. Уни ишлаётган пайтида қўлга олишди. Уни мелисахонага олиб келишганида, бошига уришган, 11 марта электр токи билан қийноққа солишган. У қанақасига террорист бўлсин? Бундай қиноқлардан сўнг ҳар қандай одам қилмаган айбларни ҳам бўйнига олади, -деди Абдулло Раҳимовнинг синглиси Мағфиратхон.

Турсунзода туманида истиқомат қилган етти нафар этник ўзбекка нисбатан суд жараёни бир ой олдин бошланган эди. Улар алюмин заводи, Турсунзода шаҳридаги ҳукумат бинолари, прокуратура, милиция ва маданият уйини портлатишга ҳаракат қилаётганликда гумонлаб, 2014 йилнинг 24-25 март кунлари қўлга олинган.

Этник ўзбеклар томонидан портлатилиши режалаштирилгани иддао қилинаётган ТалКо алюмин заводи мамлакатдаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири ҳисобланади. Мазкур заводда ўн минг одам меҳнат қилади.

Суд ҳукми ўқилишидан аввалроқ Душанбеда ўтган матбуот анжуманида Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода сўнгги ярим йилда мамлакатда эсктремист ташкилотларнинг 40 аъзоси қамоққа олингани билдирган.

XS
SM
MD
LG