Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:47

Уч фарзанди Россияда туғилган ўзбекистонлик эр-хотин жавобгарликка тортилди


Калининград вилоятининг Светлогорск шаҳар полицияси ўтказган рейд давомида шаҳрда ҳужжатсиз яшаб келган ўзбекистонлик оила аниқланди ва маъмурий жавобгарликка тортилди. Маълум бўлишича, ўзбекистонлик эр-хотиннинг уччала фарзанди ҳам Россияда туғилган.

Калининграднинг Светлогорск шаҳарчасида маҳаллий полиция ходимлари ўтказган рейд давомида 28 хориж фуқароси ҳужжаттини текширди.

Улардан икки нафаригина маъмурий жавобгарликка тортилди, дея хабар қилди Калининград вилоят Ички ишлар бошқармаси.

“Олиб борилган профилактика амалиёти давомида Хуторский тор кўчасидаги уй қурилишларидан бирида Ўзбекистон фуқаролари бўлган кўп болали оила Россия ҳудудида ноқонуний яшаб келгани аниқланди”, деб ёзди бошқарма матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик эр-хотин паспортсиз бўлган. Ундан ташқари, ўзбек муҳожирлари олти, тўрт ва бир ярим ёшда бўлган уч фарзандни яроқсиз шароитларда тарбия қилаётгани ҳақида хабар қилинди.

Уч фарзанди Россияда туғилган ўзбекистонлик эр-хотин жавобгарликка тортилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:20 0:00
Бевосита линк

Озодлик қўлга киритган маълумотларга кўра, бу оила Светлогорскка Калининград шаҳридан икки ҳафта олдин келган, ундан аввал эр-хотин болалари билан қурилиш объектларида ишлаб, кун кечирган. Уччала бола Калининградда туғилгани тўғрисидаги туғруқхонадан берилган гувоҳномадан ташқари бу оила бошлиқлари ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган.

Калининград вилояти Ички ишлар бошқармасида эр-хотин ҳужжатсиз яшагани учун Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодекснинг 18.8 моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилган ва уларнинг иши маҳаллий Миграция бўлимига топширилган.

Светлогорск шаҳар полиция бўлимида Озодлик сўровига оилада норасида фарзандлар борлиги боис протокол тузилгандан кейин, эр-хотин қўйиб юборилганини маълум қилишди.

Айни пайтда, полициячи ҳужжатсиз яшаган оила бундай ҳуқуқбузарлик учун суд қарори билан Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG