Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:33

Тошкентда исломчи террор ташкилотининг қора байроғи осиб кетилди


Юнусобод бозорига яқин кўприкка осиб қўйилган исломчи террор ташкилотининг қора байроғини одамлар эрта тонгда ҳам кўришган
Юнусобод бозорига яқин кўприкка осиб қўйилган исломчи террор ташкилотининг қора байроғини одамлар эрта тонгда ҳам кўришган

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси пойтахтнинг Юнусобод туманидаги кўприкка исломий деб тушунилаётган байроқ осиб кетилгани фактини текширмоқда.

Озодликнинг Тошкент шаҳар прокуратурасидаги манбасига кўра¸ бу воқеа шаҳардаги ҳуқуқ-тартибот органларини оëққа турғазган.

Байроққа оид дастлабки хабарлар Озодликка бир-биридан мустақил икки манбадан куни кеча етиб келган эди.

​Озодлик манбасининг айтишича¸ байроқ 28 августга ўтар кечаси осиб кетилган ва эрта тонггача осиғлиқ турган.

Озодликка юборилган дастлабки фотосуратлар қоронғуда олинган.

Юнусобод кўпригида осиғлиқ Исломий давлат жангарилари байроғи
Юнусобод кўпригида осиғлиқ Исломий давлат жангарилари байроғи

Шу боис бу фотосуратлар сифати анчайин заиф.

Тасвирлардан бирида қора байроқ осилган кўприкнинг ёни акс этган. Яна бир фотосуратда эса байроқнинг катта пландаги тасвири мавжуд.

Фотосуратдаги кўприк панжараси билан қиëсланганида эни тахминан бир¸ бўйи эса бир ярим метрли қора мато устига оқ рангда¸ араб алифбосида “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб ëзилган. Бу ëзув тагидаги оқ доира ичига қора ҳарфлар билан устма-уст “Оллоҳ-Муҳаммад–Расул” сўзлари ҳам араб алифбосида ëзилган.

Ироқ, ИШИД байроқдори
Ироқ, ИШИД байроқдори

Озодлик арабшуносларига кўра¸ матндаги “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси жиддий хато билан ëзилган.

Тошкент марказига осиб кетилган байроқ, мутахассислар фикрича, Яқин Шарқда "Исломий халифалик" эълон қилган гуруҳ - ИШИД (Ироқ ва Шом Исломий Давлати) байроғи билан бир хилдир.

Тошкентда исломчи террор ташкилотининг қора байроғи осиб кетилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:05 0:00
Бевосита линк

ИШИД гуруҳи БМТ¸ АҚШ ва бошқа кўплаб давлатлар тарафидан террорчи ташкилот деб эълон қилинди.

- Шу йилнинг 28 август куни Юнусобод тумани Амир Темур кўчасидаги кўприкнинг ëн томонидаги панжара остига қора газламадан бўлган исломий чақириқ ëзилган байроқ илиб кетилди. Байроқ кўприкнинг баланд қисмидаги реклама панноси ëнига¸ ҳаммага кўринадиган қилиб осиб қўйилган. Байроқ осилгани ҳақида 28 август куни ҳуқуқ-тартибот органларига хабар келиб тушиши билан барча ходимлар оëққа турди. Байроқ зудлик билан кўприкдан ечиб олиниб Юнусобод туман ички ишлар бошқармасига олиб кетилди¸ дея маълум қилди Юнусобод тумани ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбаси.

Суҳбатдошнинг айтишича¸ байроқни ким ва қайси мақсадда осгани ҳали аниқланмаган. Воқеа юзасидан Б.И. исмли терговчи суриштирув олиб бормоқда.

Воқеа террорчилик тарғиботи дея малакаланиб жиноят иш очилган.

Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига кўра байроқ республика Диний қўмитасига экспертиза қилдирилган. Диний қўмита байроқ устидаги арабча жумлаларни таржима қилиб бериш билан чекланган.

50 киши сўроқ қилинди

Айни манбага кўра¸ байроқ осилган ҳудуддаги фаррош¸ таксичи¸ дўкондор ва гул сотувчилар, ҳаммаси бўлиб 50 дан ортиқ киши сўроқ қилинган:

-Ўша атрофдаги ҳаммани обчиқиб опрос қилинаяпти. "Скутер мотоциклда келиб осиб кетди", деган маълумот текширилаяпти. Ҳадичаи Кубро аëллар мадрасасида ҳам гумонланувчилар текшириляпти. Лекин самара йўқ хозирча, дейди Озодлик манбаси.

Ислом Каримов ташвишда

Тошкент марказида ИШИДни тамсил қилувчи исломий байроқ осилиши билан боғлиқ воқеа мустақиллик байрами арафасида ва Яқин Шарқда "Исломий давлат" эълон қилган террорчи гуруҳ - ИШИД жамиятга қўрқув солаëтган бир пайтга тўғри келди.

31 август - Қатағон қурбонларини ёд этиш кунида Тошкентдаги "Шаҳидлар хиёбони"га борган президент Каримов уламолардан аҳолини "Исломий давлат" хавфидан огоҳлантиришни "илтимос қилди".

Бир ёнига муфтий Усмонхон Алимов, бир ёнига эса Тошкент имом-хатиби Анвар қори Турсуновни олган президент Ироқдаги "бемаза, нотаниш оқим" вакилларини Ўзбекистон остонасига яқинлаштирмаслик лозимлигини урғулади.

Наманган, 1991 йил
Наманган, 1991 йил

“Қаранг, Ироқда нималар бўлаяпти?!. Бир бемаза, мутлақо аввал билинмаган оқимларнинг вакиллари нималар қилаяпти?! “- дея савол билан юзланган эди чап ёнида ўтирган муфтий Усмонхон Алимовга қарата президент Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президентининг 28 август куни Тошкент марказига ислом байроғи осиб кетилганидан ҳабари бор-йўқлиги маълум эмас.

Ўзбекистоннинг янги тарихида исломий байроқ ўрнатиш воқеаси 1991 йили Наманганда кузатилган.

​1991 йил декабр ойида Тохир Йўлдош бошчилигидаги “Адолат” исломий гуруҳи вилоят партия қўмитаси биносини ишғол қилиб¸ бино пештоқи ва ичкарисига ислом байроғини тиккан эди.

XS
SM
MD
LG