Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:38

Маъмун академияси раиси Рўзимбой Эшчонов ҳибсга олинди


Урганч давлат университети ректори Рўзимбой Эшчонов
Урганч давлат университети ректори Рўзимбой Эшчонов

Озодликнинг ҳуқуқ тизимларидаги манбаларига кўра¸ Ал-Хоразмий номидаги Урганч давлат университети ректори, Хоразм Маъмун академияси раиси, биология фанлари доктори Рўзимбой Эшчонов пора олганлик ва катта миқдордаги пул ўзлаштирганликда гумонланиб, вилоят МХХ ходимлари томонидан ўтган ҳафта ҳибсга олинган.

Озодликнинг Хоразм вилояти ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбалари Рўзимбой Эшчонов устидан жиноий очилиб¸ эҳтиëт чораси сифатида ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Озодлик манбаларига кўра¸ академик Эшчонов бошқарган университет ва академияда Хоразм вилоят прокуратураси ва МХХ биргаликда тафтиш ўтказган. Жамоатчиликка расман очиқланмаëтган маълумотларга кўра¸ Эшчонов катта миқдорда пора олганлик¸ ўз даромадларини Европадаги банкларда сақлаб келганлик ва Европа давлатларида кўчмас мулк сотиб олганликда айбланган.

Бундан олдин мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати нашри Рўзимбой Эшчоновнинг порахўрликда айбланиб ҳибсга олингани ҳақида маълумот тарқатган эди.

Рўзимбой Эшчоновнинг айнан нима айб билан ҳибсга олингани¸ унинг ҳозир қаерда сақланаëтгани ҳақида Хоразм вилоят прокуратураси Озодлик радиосига изоҳ бермади.

Маъмун академияси раиси Рўзимбой Эшчонов ҳибсга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:31 0:00
Бевосита линк

Эшчонов Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи раҳбари сифатида фаолият юритиб келган.

Озодлик боғланган Ал-Хоразмий номидаги Урганч давлат университети , Хоразм Маъмун академияси ва Ўзбекистон Миллий тикланиш партияси вилоят кенгаши мулозимлари Рўзимбой Эшчоновнинг бир ҳафтадан бери ишга чиқмаëтганлигини айтиш билан чекланишди.

Ўзбекистон телеканали Рўзимбой Эшчонов иштирок этган лавҳани 27 август куни эфирга узатган эди.

Ана шундан кейин академик Рўзимбой Эшчоновнинг кўздан ғойиб бўлгани айтилмоқда.

Академик Гулноранинг касрига қолдими?

Хоразмдаги қудратли шахслардан бири сифатида кўрилган академик Рўзимбой Эшчоновнинг сирли равишда ғойиб бўлиши шаҳарда турли фаразларни урчитди.

Ана шундай тахминлардан бирига кўра¸ “Академикка Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова бошпаноҳ бўлган. Гулнора Каримова қудратдан кетганидан кейин¸ Эшчоновнинг оти ўзмай қолган.”

Исми айтилишини истамаган хоразмлик журналист Озодлик билан суҳбатда бу гапда жон борлигини таъкидлади:

- Ҳар сафар Гулнора Каримова Хоразмга келганида Рўзимбой Эшчонов унга ҳамроҳлик қилар эди. Гулнора Каримова Хивани айланганида¸ доимо унинг ëнида Рўзимбой акани кўриш мумкин эди. Гулнора Каримова ташаббусларини Хоразмда¸ асосан¸ Рўзимбой ака амалга оширар эди. Рўзимбой ака Гулнора Каримованинг холаси Татьяна Собирова ва унинг хонқалик эри билан ҳам яқин эди. Рўзимбой аканинг бу яқинликни керак жойида писанда қилиб ишини битириб юргани ҳам тўғри гап¸ дейди суҳбатдош.

Суҳбатдошга кўра¸ Эшчонов Гулнора Каримованинг соябони остида бамайлихотир юрган. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари Гулнора Каримованинг аралашувидан қўрқиб¸ Урганч давлат университети ва Хоразм Маъмун академиясидаги молиявий жиноятларни тафтиш қилишга журъат топишмаган.

Биология соҳасидаги катта тадқиқотлар муаллифи¸ академик Рўзимбой Эшчонов УрДУ ректори лавозимига 2007 йил январь ойида тайинланган эди.

Жорий йил март ойидан эътиборан эса ўриндошлик асосида Хорзам Маъмун академияси раиси лавозимида ҳам ишлаб келган.

Хоразм Маъмун академияси 1997 йилда Хивада ташкил қилинди.

Айни пайтда академияда 13 та лойиҳа доирасида 40 нафардан ортиқ илмий ходим илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Академияда йигирмага яқин хорижий илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, халқаро ва республика миқёсида йирик илмий конференциялар ташкил этилмоқда.

Хивадаги Маъмун академияси бундан 1000 йил олдин Бағдодда фаолият кўрсатган ва хоразмлик улуғ олим Ал- Хоразмий илмий кашфиëтлар яратган Бағдод Маъмун академияси («Байт ул – ҳикма»)га тақлидан қайта ташкил қилинган.

Бугунда Ўзбекистоннинг энг чекка жойига айланган Хивадан фарқли ўлароқ¸ 813 йили Маъмун халифа бўлганидан сўнг, Бағдод шаҳри ер юзидаги илм-ирфон пойтахтига айланган эди.

Ал- Хоразмий ўзининг алгебра китобини ва хозирги кибертехнологияга асос бўлган қиëсий алгоритмлар китобини Бағдоддаги Маъмун академиясида ëзган эди.

Барча даврларнимг энг муҳим кашфият саналадиган 0 рақами ҳам Маъмун академиясида Ал- Хоразмий тарафидан кашф қилинган.

XS
SM
MD
LG