Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:55

Гулистон университети проректори пора олганликда гумонланиб ҳибс этилди


Гулистон Давлат университети проректори пора олишда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган Озодлик манбасига кўра, иш кабинетида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб кетилган. Бу сўнгги икки ой ичида университетда пора олишда гумонланиб қўлга олинган иккинчи мулозимдир.

Гулистон давлат университетининг маънавий ва маърифий ишлари бўйича проректори 35 ёшли Султон Нормаматов 5 сентябрь куни соат 16да миллий хавфсизлик ходимлари томонидан иш кабинетида ҳибс қилинган.

Исми сир қолиш шарти билан бу ҳақда Озодликка маълум қилган университет ўқитувчисига кўра, Султон Нормаматов бу йил ўқишга кирган талабадан пора олишда гумонланмоқда:

- Проректор бу йилги кириш имтиҳонлари пайтида ижодий имтиҳонларга масъул котиб бўлган. Бу воқеадан яхши хабари бор университет раҳбарларидан бирининг айтишича, ана шу имтиҳондан домланинг ёрдами билан ўтган, лекин келишилган ҳақни бермаган студентдан 500 доллар миқдорида пора олаётганда, миллий хавфсизлик ходимлари кабинетга бостириб кириб проректорни ҳибс қилган, деди ўқитувчи.

Гулистон университети проректори пора олганликда гумонланиб ҳибс этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00
Бевосита линк

Суҳбатдошнинг айтишича, проректор Султон Нормаматов университет биносидан қўлига кишан солинган ҳолда олиб чиқиб кетилган.

Гулистон Давлат университети ректорининг исмини айтмаган ёрдамчиси Озодликка Султон Нормаматовнинг ҳисбга олинганини инкор этмади, лекин бу ҳақда ҳеч қандай маълумот беролмаслигини айтди.

Проректор сўнгги икки ой ичида Гулистон Давлат университетида қўлга олинган иккинчи мансабдор шахсдир.

Университет ўқитувчисининг айтишича, бундан икки ой муқаддам филология факультетининг домласи ҳам пора олганликда гумонланиб, ҳибсга олинган эди:

- Филология факультети деканининг ўқув ишлари бўйича муовини Маъруф Қамбаров деган домла ҳам икки ой олдин 1000 доллар пора билан қўлга тушган эди. Бу университетда коррупция қанча авж олганини кўрсатадиган далил, менимча. Куни кеча ҳибс қилинган проректор яхши йигит эди, фан номзоди эди. Президент академиясида 4 ой ўқиб келган эди. Энди, булар аслида система қурбони бўляпти. Чунки, ўқитувчилар ойлигининг пастлиги ва фақат маошга оилани тебратишнинг имкони йўқлиги коррупцияга замин яратмоқда, деди университет ўқитувчиси.

Кузатувчиларнинг айтишларича, Гулистон Давлат университетидаги бу воқеа кейинги ойлар ичида ўтказилаётган “тозалаш” тадбирининг бир қисми, деб кўрилмоқда.

27 август куни жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида ўтказилаётган маҳкама пайтида, кутилмаганда Сирдарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати махсус гуруҳи суд залига кириб келдган ва судья, давлат қораловчиси ҳамда судланувчининг адвокатини олиб чиқиб кетган эди.

Ўтган ҳафта бошида, Қашқадарёда Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Иброҳим Деҳқонбоев билан бирга яна бир неча амалдор ҳибсга олинган эди. Ундан аввалроқ эса, МХХнинг 12 нафар зобити узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм этилган эди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ичидаги тозалаш жараёни натижасида сўнгги 2-3 ой ичида МХХ, ички ишлар, прокуратура, божхона, солиқ тизимида юзлаб ходимлар ишдан олингани ва кўплари қамоққа ташлангани айтилади.

XS
SM
MD
LG