Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:51

Самарқандда Ucellни бомба билан қўрқитган мижоз қўлга олинди


Бомба қўйилган деб иддао қилинган коробканинг ичи бўш бўлган
Бомба қўйилган деб иддао қилинган коробканинг ичи бўш бўлган

Самарқанддаги Ucell уяли алоқа ширкати биносида 25 сентябрь куни бомба борлиги айтилиб, таҳдид қилинган қоғоз қути бўш экани аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ёлғон хабар билан таҳдид қилган 48 яшар шахсни қўлга олди. Пайшанба куни кечки пайт бомба таҳдиди бўлгач, бино милиция ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қуршаб олинган эди.

25 сентябрь куни Самарқанддаги Ucell мобил алоқа бош биносига бомба қўйилгани ҳақидаги хабар, милиция ва сапёрларнинг бинода ўтказган текширишидан сўнг ёлғон бўлиб чиқди.

Самарқанд вилояти прокуратурасининг исми сир қолишини сўраган мулозимига кўра, Ucell нинг Самарқанддаги маъмурий биносига бомба қўйилгани ҳақида 25 сентябрь куни телефон қўнғироғи бўлган:

"Нурободлик 48 ёшли Қ.М. (исми сир сақланмоқда - таҳр.) пайшанба куни Ucell компаниясига телефон қилиб, бинога бомба қўйилгани ҳақида хабар берган. Шундан сўнг вилоят ички ишлар бошқармаси ва шаҳар ички ишлар бўлимининг ходимлари зудлик билан бинони қуршаб олиб, сапёрлар текшириш ишларини бошлаб юборди. Ҳақиқатан ҳам бир қоғоз коробка топилган, бироқ унинг ичи бўш экани аниқланган. Айни пайтда, ёлғон хабар берган шахс қўлга олинган ва вилоят ички ишлар бошқармаси тергов олиб бормоқда", деди прокуратура мулозими.

25 сентябрь куни Озодлик Ucell биноси милиция ходимлари томонидан қуршаб олингани ва текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Стокгольмдаги TeliaSonera бош идораси ўзига қарашли Ucell компаниясининг Самарқанддаги биносида бўлиб ўтган воқеа хусусида изоҳ бермади.

Сўнгги пайтларда Ucell мобил алоқа компаниясининг мижозларга хизмат кўрсатиш савияси пасайиб кетганлиги, мижозлар ҳисобларидаги пуллар ўз-ўзидан йўқолиб қолаётгани ҳақида шикоятлар кўпайган эди.

Кузатувчиларнинг айтишларича, алоқа сифатидан норози бўлган компаниянинг мижозларидан бири ўз аламини шундай йўл билан олмоқчи бўлган бўлиши мумкин.

Самарқандаги Ucell бош офиси Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган.

Mirzo Ulugbek Street, Samarkand, Uzbekistan
Mirzo Ulugbek Street, Samarkand, Uzbekistan

XS
SM
MD
LG