Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:17

Эмомали Раҳмонни танқид қилиш “гуноҳи кабира”, деган фатво чиқди


Тожикистон муфтийси Саидмукаррам Абдулқодирзода
Тожикистон муфтийси Саидмукаррам Абдулқодирзода

Тожикистон уламолар кенгаши раиси, муфтий Саидмукаррам Абдулқодирзода давлат раҳбарига қарши гапирганлар, хорижий ташкилот ва оммавий ахборот воситаларга ишлайдиганлар, хорижда жанг қилаётган тожикистонликлар “гуноҳи кабира”га ботади мазмунида фатво чиқарди. Бу фатво тожик жамиятида бир-бирига зид фикрларни қўзғади.

Тожикистон муфтийси Саидмукаррам Абдулқодирзода 25 сентябрь куни чиқарган фатвода айтилишича, мусулмонлар юртида уларга қарши жанг қилган ва ҳар қандай жангларда қатнашганлар, халқни ўз раҳбарига қарши чиқишга ундаганлар, хорижий ташкилотлар ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилганлар “гуноҳи кабира”га қўл уриб, Худонинг ғазабига дучор бўлади ва қиёмат куни қаттиқ азобларга гирифтор бўлади.

Тожикистон аҳолисининг 97 фоизини мусулмонлар ташкил этади ва муфтийнинг бу фатвоси тожик жамиятида қизғин баҳсу мунозарага сабаб бўлди.

Кузатувчилар фатвонинг биринчи қисми, яъни хорижда жанг қилаётганлар гуноҳи азимга қўл ураётгани тушунарли экани, лекин фатвонинг иккинчи қисми, яъни халқнинг давлат раҳбарларига қарши чиқиши, мамлакатдаги ва ундан ташқаридаги хорижий ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиши тушунарсиз бўлиб қолаётганини таъкидламоқда.

Тожикистон уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзода Озодлик радиоси мухбирининг ана шу ҳақдаги саволига жавоб берар экан, айнан қайси хорижий ташкилотларни назарда тутганини айтмади:

“Бу ташкилотлар ислом оламидаги тинчлик ва осойишталикка барҳам беришди. Зеро, айнан шу ташкилотлар ва ахборот воситалари одамлар зиёнига ишлашди, одамларни исёнга келтирадиган мақолалар чоп қилишди. Майли, нима ёзса ёзсин, лекин одамлар орасига душманлик эмас, балки дўстлик ва биродарликни тарғиб қилувчи, жамият ва халқ манфаатига мос келувчи нарсалар ёзсин. Мусулмон одам жамиятни беқарор ва беҳаловат қилиш учун ҳеч нарса ёзмаслиги керак. Ёзган нарсасининг ҳар бир нуқтаси учун улар парвардигор олдида жавоб беради. Мен ҳам сўз эркинлигини ҳурмат қиламан, лекин у яратувчи эркинлик бўлиши керак. Биз одамларни сарсону саргардон қилмайдиган сўз эркинлигини истаймиз”, деди муфтий Саидмукаррам Абдулқодирзода.

Душанбедаги “Тамаддун” ташкилоти раҳбари Латиф Ҳадязода фикрича, бу фатво Тожикистондай демократик давлат тамойилларига тўғри келмайди:

“Алҳамдулиллаҳ, мусулмонмиз, аммо соғлом фикрга эга бўлмаган фатволарни мен қабул қила олмайман. Ҳозир 19 аср эмас. Давлатимиз ҳам диний эмас, балки демократик ва ҳуқуқларни ҳурмат қиладиган давлат. Биз халқаро қоунулар асосида қабул қилинган Тожикистон қонунлари билан яшаймиз. Шахсан мен ҳеч қандай фатво асосида яшамайман”, деди Латиф Ҳадязода.

XS
SM
MD
LG