Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:01

Истаравшаний: Рафиқамнинг ўзбек зиндонидаги ўлими юзасидан БМТ тафтиш ўтказсин!


Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси собиқ имоми Маъруфжон Раҳимжоновнинг қизи Нилуфар Раҳимжонова (чапдан биринчи) оила аъзолари билан.
Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси собиқ имоми Маъруфжон Раҳимжоновнинг қизи Нилуфар Раҳимжонова (чапдан биринчи) оила аъзолари билан.

Тожикистонлик журналист ва мухолифат фаоли Сайидюнус Истарафшаний рафиқаси Нилуфар Раҳимжонованинг Тошкент қамоқхонасидаги сирли ўлими юзасидан текширув ўтказилишига кўмаклашишни сўраб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига хат билан мурожаат этган.

Бу ҳақда Истаравшаний 27 сентябрь куни Озодликка маълум қилди.

– Ўзбекистонда адолатли суд йўқ, адолатли терговчилар йўқ. Улар бу жиноятни яшариш учун ҳамма нарсани ишга солишади ёки бўлмаса ўлим сабабларини дунёга бошқача қилиб кўрсатишга уринади, мен буни биламан. Шунинг учун мен БМТнинг Инсон ҳуқуқлари комиссиясига хат ёзиб, рафиқамнинг ўзбек қамоғидаги ўлими юзасидан мустақил текширув ўтказилишини сўрадим. Нима учун ҳеч қанақа касали бўлмаган аёлим қамоқда ўлди? Рафиқамни ўзбек зиндонида ким ўлдирди? Болаларимни онаси ўлгани ҳақда нега менга билдиришмади? Мен шу саволларга жавоб топишим керак, мен бу ишни оҳиригача етаман, - деди Сайидюнус Истаравшаний.

14 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги Зангиота аёллар қамоқхонасидан 37 ёшли муслима Нилуфар Раҳимжонованинг ўлиги чиққанди.

Истаравшаний: Рафиқамнинг ўзбек зиндонидаги ўлими юзасидан БМТ тафтиш ўтказсин!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:07 0:00
Бевосита линк

Орадан ўн кундан ошиқроқ вақт ўтиб ҳам марҳумнинг эри рафиқасининг қамоқдаги ўлими сабаблари ҳақида малумотга эга эмаслигини айтади.

Тожикистонлик журналист ва мухолифат фаоли Сайидюнус Истаравшаний.
Тожикистонлик журналист ва мухолифат фаоли Сайидюнус Истаравшаний.

– Менга ҳеч нарса маълум эмас. Мен рафиқамнинг Ўзбекистондаги яқинларига телефон қилсам жавоб беришмайди. Нима учунлигини биламан, улар қўрқишади. Мен шунинг учун БМТга хат ёзишга мажбур бўлдим, - дейди Истаравшаний.

Аввалроқ, Сайидюнус Истаравшаний Озодлик билан суҳбатда рафиқасининг ўлимида Ўзбекистон режимини айблаганди.

Нилуфар Раҳимжонованинг жасади қамоқдан чиқарилиб, олти соатнинг ичида Тошкентдаги қабристонда тупроққа берилган.

Мурдани олиб келганлар ўлим сабабини айтишмаган. Нилуфар Раҳимжонова Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасининг собиқ имоми Маъруфжон Раҳимжоновнинг тўнғич қизидир.

Ҳозир Тожикистонда яшаётган Маъруфжон Раҳимжоновнинг қизи Нилуфар 1992 йилда тожикистонлик журналист Сайидюнус Истаравшанийга турмушга чиққан. Кейинчалик улар тўрт фарзанди билан Эронга кўчиб кетишган.

Нилуфар Раҳимжонова Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасининг собиқ имоми Маъруфжон Раҳимжоновнинг тўнғич қизидир.
Нилуфар Раҳимжонова Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасининг собиқ имоми Маъруфжон Раҳимжоновнинг тўнғич қизидир.

Тожикистонга турмушга чиққан Нилуфар Раҳимжонова 2012 йилда яқинларини кўргани Ўзбекистонга борганида чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва терроризмда айбланиб 10 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Унинг эри Истаравшаний хотинига қўйилган айбловларни кескин рад қилган.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳкумларга нисбатан қийноқлар систематик эканини айтиб келишади.

БМТнинг қийноқларга қарши қўмитасининг ўтган ҳафтада эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистонда ҳибсга олинганлар мажбурий кўрсатмалар учун шафқатсиз қийноқлар ва жинсий зўрлашларга дуч келиши айтилади.

XS
SM
MD
LG