Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:54

ОзодМикрофон: “Сайловда қатнашишдан бош тортамиз!”


Газ ва электр энергияси тақчиллигидан ва адолатни қарор топтиролмаётганидан шикоят қилган ўзбекистонликлар Озодликка қўнғироқ қилиб 21 декабрь куни ўтказиладиган парламент сайловларида қатнашмаслик ва уни бойкот қилиши ҳақида гапирдилар.

“Оилам билан сайловга бормаймиз”

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманда истиқомат қиладиган собиқ суд тиббиёт эксперти Шоира Сулаймонова, ишдан ноҳақ бўшатилгани, ноҳақ қамоққа ташлангани ва унинг арзларига ҳеч ким қулоқ солмаётгани сабабли бўлажак парламент сайловида унинг оиласидан ҳеч ким иштирок этмаслигини айтади:

- Мен аёллар жуда кам ишлайдиган суд тиббий экспертиза мутахассисиман. Бир камбағаал оилага ёрдам бермоқчи бўлганим учун прокурор таъқиби билан қамалдим. Менга нисбатан туҳмат уюштирганларнинг кўпчилиги ўзлари қамалиб кетди. Лекин мен қамоқдан ахлоқ тузатиш ишларига юборилган бўлсам-да, ҳеч ким ишимни қайта кўриб чиқмаяпти. Паспортимни ҳозиргача беришган йўқ, иш ҳам беришмаяпти. Онамнинг пенсиясига яшаяпман. Арз қилмаган жойим қолмади, парламент ҳам, Сенат ҳам эътибор бермаяпти. Шунинг учун оддий одамларнинг арзу-шикоятларига қулоқ солмаган бундай парламент ва сенатнинг кераги йўқ деб ўйлайман ва оилам билан бу сайловни бойкот қиламиз, - деди Шоира Сулаймонова.

“Газ ва свет йўқлиги учун овоз беришга бормаймиз!”

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг Чайдари қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи пенсионер Мурод ака, парламент сайловини бойкот қилишини айтади:

- Халқ жудаям қийналиб кетди. Свет йўқ, газ йўқ. Бизнинг жойларда уч-тўрт суткалаб свет бермайди. Оқма газ-ку, ўлганига бир неча йил бўлди, баллонда ҳам газ йўқ-да. Мана сиз сўраяпсиз, свет бўлмаса телефонни қаердан заряд қилдингиз, деб? Энди сал қудрати борлар уйига движок сотиб олган, ўша қўни-қўшнилараг илтимос қилиб зарядлаб оламиз. Ёки тўйларда катта движок ўрнатилади, ана ўша дивжокчига 500 сўмдан бериб зарядлаб оляпмиз. 65 ёшга кириб бунақа кунларни кўрмаган эдим, - деди Мурод бобо.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Озод микрофон” сизга мунтазир!

“Озод микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG