Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:53

Ўш Ўзбек академик театри 95 йиллигини нишонлади


Тошкентдаги Миллий театрдан сўнг Марказий Осиёнинг энг кекса театри ҳисобланадиган Ўшдаги Бобур номли ўзбек академик мусиқали драма театри 29 ноябрда ўзининг 95 йиллик юбилейини нишонлади. Бобур театри Қирғизистонда 1918 йилда энг биринчи бўлиб ташкил этилган санъат даргоҳидир.

95 йиллик шодиёнада Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан келган меҳмонлар иштирок этди. Театр санъаткорларини Қирғизистон парламенти депутатлари, давлат, жамоат ва маданият арбоблари қутлади.

Сўзга чиққан меҳмонлар Бобур театри икки ҳалқнинг, яъни қирғиз ва ўзбек халқлари маданияти орасида кўприк бўлганлигини, икки ҳалқнинг дўстлигини мустаҳкамлашда мазкур театрнинг ўрни беқиёс эканлигини айтиб ўтишди.

Театр саҳнасида 95 йил давомида600дан ортиқ спектакллар саҳналаштирилди. Театрнинг Неъматжон Неъматов, Толибжон Баъдинов, Турсунхон Солиева, Ойтожи Шобдонова, Бахтиёржон Тўхтаматов, Розияхон Мўминовакаби ўндан ортиқ санъаткорлари Қирғизистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган. Бугунги кунда Ўшда театр санъаткорлари номига қўйилган Розияхон Мўминова, Неъматжон Неъматов каби кўчалар бор.

Театрнинг ўрта авлодига мансубРасулжон Ураимжонов, Дилором Соипова, Ҳамидулло Матхолиқов, ёш авлод вакилларидан Илҳом Аҳмад каби санъаткорлар нафақат Қирғизистонда, балки Марказий Осиёда ҳам машхурдир.

2010 йилги Ўш қирғини пайтида театр биносига, аниқроғи, томоша залига ўт қўйилган, бинога катта миқдорда моддий зарар етказилган эди.

Донор ташкилотлар ёрдами билан ўзбек санъати даргоҳи таъмирдан чиқарилган. Жумладан, Япония ҳукумати ажратган 92 минг долларга театр учун овоз узатиш ускуналари сотиб олинган.

XS
SM
MD
LG