Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:12

Ўнлаб одамни чув туширган қорасувлик аëллар уй қамоғига чиқарилди


1 декабрь куни Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси 2010 йил Ўш воқеаларида жабр тортганлар учун қурилган кўп қаватли уйлардан квартира олиб бериш ваъдаси билан қаллоблик қилиб келган икки аёлни қўлга олди. Маҳкама қарори билан бу аëллар ҳозирда уй қамоғига чиқарилди.

1 декабрь куни Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси 2010 йил Ўш воқеаларида жабр тортганлар учун қурилган кўп қаватли уйлардан квартира олиб бериш ваъдаси билан қаллоблик қилиб келган икки аёлни қўлга олди.

Бу ҳақда Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиқов Озодликка маълум қилди.

- Булар, 1965 йили туғилган Гулбайра ва 1964 йилда туғилган Айнагул исмли аёллардир. Ҳозирда бу аёллар устидан 19 жабрланувчининг арзи бор. Илк тергов натижалари бўйича жабрланувчиларга келтирилган зиён умумий миқдорда 193 минг 600 доллар ҳамда 2 миллион 249 минг 200 қирғиз сўми (тақрибан – 38 минг 800 АҚШ доллари)ни ташкил қилади.Ҳозир мазкур икки аёл Ўш шаҳар суди томонидан қайта уй қамоғига чиқарилган. Бироқ тергов ишлари кетмоқда, дейди Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиқов.

Аёлларга нисбатан Қирғизистон Жиноят Кодексининг "Фирибгарлик" моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиқовнинг айтишича, мазкур аёлллар аввал ҳам шу айблов билан қўлга олинган¸ кўп ўтмай Ўш шаҳар суди уларга нисбатан қўлланилган жазо чорасини ўзгартириб, ҳибсхонадан уй қамоғига чиқарган.

3 декабрь куни Ўш шаҳар суди мазкур аёлларни яна ҳибсдан озод қилди ва жазони уй қамоғига айлантириш тўғрисида қарор чиқарди.

- Биз жабрланувчилар 19 одам билан чекланмайди¸ деб ўйлаймиз. Арзланувчилар яна келиши мумкин. Жабрланувчиларнинг 90 фоизи июнь воқеаларига алоқадор одамлар эмас, дейди Замир Сидиқов.

2010 йил Ўш воқеаларидан жабрланганлар учун қурилган уйлар эгаларига эмас, пул берганларга тегаётгани масаласи сўнги йилларда вақти-вақти билан пайдо бўлиб турган эди.

Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш давлат дирекцияси Ўш шаҳрида қурган 11 та кўп қаватли уйда жами 1400 хонадон бор. Шу кунгача уларнинг ярмидан кўпи бўлиб берилган.

Шу пайтгача уйларнинг ноқонуний тақсимлаши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича Ички ишлар бошқармаси ўндан ошиқ, прокуратура эса саккизта жиноий иш очган. Уй олиш учун рўйхатга олинганларнинг 200 га яқини ҳужжатлари ноқонуний деган гумон билан текширилмоқда.

Маълумотларга кўра, Ўшда 2010-йил воқеаларидан жабр кўрганлар учун қурилган уйлардан 772 фуқарога уй берилган. Ундан 120си куч ишлатар тизимлари ходимлари учун, 45 хонадон кўзи ожиз ва эшитиши ночор фуқароларга, 607 хонадон 2010-йил воқеаларида жабр кўрганларга Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш давлат комисияси томонидан бўлиб берилган.

Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш давлат дирекцияси Ўш шаҳрида қурган 11 та кўп қаватли уйда жами 1400 хонадон бор.

2010 йилнинг июнь ойида Ўшда рўй берган қирғин пайтида 500 га яқин одам қурбон бўлган. Минглаб одамнинг уйлари ёндирилган эди.

Халқаро ташкилотлар ёрдамида Ўш ва Жалолободда ёндирилган хусусий уйлар қайта тикланди. Бундан ташқари ҳукумат 943 одамга кўп қаватли уйлардан бепул квартира бериш ҳақида қарор чиқарган.

XS
SM
MD
LG