Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:26

Озарбайжон Бош прокуратураси Озодликнинг Баку бюросини ëпиб қўйди


Озарбайжон Бош прокуратурасининг Оғир жиноятлар бўйича махсус идораси Озодликнинг Баку бюросига эшигига ўз муҳрини босиб кетди.
Озарбайжон Бош прокуратурасининг Оғир жиноятлар бўйича махсус идораси Озодликнинг Баку бюросига эшигига ўз муҳрини босиб кетди.


Озод Европа ва Озодлик радиосининг Баку бюроси Озарбайжон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги томонидан 26 декабрь куни ўтказилган қўшма рейд ниҳоясида ëпилди.

Ҳуқуқ тизимларининг йигирмадан ортиқ вакили иштирок этган рейд давомида Озодлик бюросининг ишга тааллуқли ҳужжатлари сақланган сейф¸ шунингдек компютер ва расмий муҳрни мусодара қилинди.

Рейд охирида Озодликнинг Баку бюроси эшиги муҳрланиб¸ қулф солинди.

Озарий полицияси Озодликнинг Баку бюроси ҳужжатларини мусодара қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:50 0:00

Озодликнинг Озарбайжон хизмати директори Кенан Алиевга кўра¸ тинтув жума куни маҳаллий вақт билан 10:30 ларда бошланган.

Бюрода ишлаëтган мухбир ва ҳамкорлари аввалига бир неча соат битта хонада ушлаб турилган¸ рейд сўнггида уларнинг аксарияти қўйиб юборилган¸ айримлари эса сўроққа чақиртирилган; рейд бошланиши билан бюродаги телефон ва Интернет алоқасини бутунлай узиб қўйилган.

Озарий прокурорлари Озодликнинг Баку бюросида рейд ўтказди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:25 0:00

Рейднинг қайси асос ва нима сабабдан ўтказилаëтганига қисқа изоҳ берган прокуратура ходимлари¸ бу ҳаракатнинг Озод Европа/Озодлик радиолари Озарбайжон хизмати устидан хориждан молияланаëтган юридик шахс сифатида бораëтган тергов билан боғлиқ экани ва бу рейд маҳкама буйруғи асосида ўтказилаëтганини билдирган.

Ўтган ойлар давомида Озарбайжон прокурорлари мамлакатдаги хориж идоралари деб аталаëтган қатор гуруҳлар¸ хусусан¸ IREX, Миллий демократик институт ва Oxfam каби ноҳукумат ташкилотлари идорасида тинтув-текширув амалиëтлари ўтказмоқда.

Бундай рейдлардан сўнг бу учала ташкилот фаолияти суд қарори билан бутунлай ëпилди. Хусусан¸ дунëнинг 125 давлатида демократик ислоҳотларни тарғиб қилиш билан шуғулланаëтган IREX, сентябрь ойида озарий терговчилари очган “жиноий иш” давомида банк ҳисоблари музлатилиб¸ ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган сўнгги гуруҳ бўлди.

Озодликнинг Баку бюросида ўтказилган рейд радионинг суриштирув журналистикаси бўйича танилган ҳамкори Хадича Исмоилова касбий фаолияти билан боғлиқ айблар ортидан ҳибсга олинганидан уч ҳафта ўтиб амалга оширилди.

Ҳозирда икки ойлик ҳибсда сақланаëтган Исмоилова Озодликнинг собиқ ҳамкорини ўз жонига қасд қилиш ҳолатига олиб борганликда айбланмоқда.

Исмоиловани яхши билганлар унинг сиëсий мотивларга кўра ҳисбга олинганини таъкидламоқда. Хусусан¸ Халқаро Амнистия ташкилоти Исмоилованинг фақатгина эркин фикр билдириш ҳаққидан фойдаланишга жазм этгани учун жазолангани ҳақида баëнот тарқатди. Исмоилова¸ президент Илҳом Алиевнинг қизлари мамлакатдаги сердаромад бизнес¸ хусусан телеком бозорини қандай қилиб ўз назоратига олганини кўрсатувчи махсус журналистик текширув муаллифидир.

17 декабрь куни Баку шаҳар прокуратураси Озодлик бюроси маъмуриятига Исмоилова ва мазкур ишдаги иккинчи фигурантнинг радио билан ҳамкорлик ва ойлиги ҳақида маълумот бериш талаб қилинган мактуб юборган.

Прокуратура шунингдек¸ бюрода ишлайдиганлар ва радио ҳамкорларининг рўйхатини тақдим қилишни ҳам сўраган.

Декабрь ойи бошларида Озарбайжон президенти маъмурияти раҳбари Рамиз Меҳдиев 60 саҳифалик баëнот эълон қилиб¸ Хадича Исмоиловани “озарий жамиятининг танилган намояндаларига қарши хусумат”да¸ Озодликнинг Баку бюросини эса¸ “хориж махсус хизматларига ишлаш”да айблаган эди.

Меҳдиев шунингдек¸ президент Илҳом Алиевнинг инсон ҳақларини топташ сиëсатини кескин танқид қилиб келган журналистлар¸ хусусан¸ Тинчлик ва демократия институти директори Лайло Юнуснинг ҳисбга олинишини олқишлаган эди.

59 яшар Лайло Юнус ва унинг эри Ориф июль ва август ойларида кетма-кет ҳибсга олинди ва ҳозирда уларга ватанга хиëнат каби қатор оғир айблар қўйилмоқда.

Қандли диабет ва буйрак хасталигига чалинган Лайло Юнус ҳибсхонада ўзининг жисмонан қийноққа солинаëтгани ва тиббий ëрдамдан мосуво қолаëтгани ҳақида шикоят қилди. Унинг ҳимоячиларига кўра¸ Юнуснинг саломатлиги ўта оғир аҳволда қолмоқда.

АҚШ Давлат котиби ëрдамчиси Том Малиновский ўтган ҳафта Озодликка Лайло ва Ориф Юнуслар¸ Хадича Исмоилова ва бошқа мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳибсга олиниши юзасидан Озарбайжон расмийлари билан “жуда жиддий сўзлашувлар” бораëтганини билдирди.

Малиновскийга кўра¸ Вашингтон Баку ҳукуматига “фуқаровий жамиятини бостириш орқали ўзаро муносабатларни таҳлика остида қолдирганлари ҳақида” аниқ-тиниқ мужда йўллаган.

XS
SM
MD
LG